Бизнес учун яна бир даромад манбаи: Click’да MiniApp’ни қандай ишга тушириш мумкин
Click’даги MiniApp — сотиш ва бизнесни ривожлантиришнинг яна бир усули: қуйида ушбу форматнинг сайт ва мобил иловадан фарқи, қайси вазифалар учун мослиги ва уни қандай ишга тушириш мумкинлиги тушунтирилади.

Бизнес учун нафақат янги ўсиш имкониятларини топиш, балки савдо усулларини кенгайтириш ҳам муҳим: буюртмаларни онлайн қабул қилиш, тўловни улаш ва етказиб беришни йўлга қўйиш. Шу билан бирга, алоҳида сайт ёки мобил иловани ишга тушириш вақт, бюджет ва ресурс талаб қилади.
MiniApp бизнесга яна бир сотиш усулини йўлга қўйиш имконини беради: компания Click SuperApp’да ўз рақамли сервисини ишга туширади, фойдаланувчи эса шу ернинг ўзида товар ёки хизматни танлайди, буюртмани расмийлаштиради ва тўлов қилади.
MiniApp нима?
MiniApp — Click SuperApp ичида ишлайдиган сервис. Уни алоҳида қидириш ёки юклаб олиш, ҳар сафар тизимга қайта кириш шарт эмас. MiniApp бевосита Click SuperApp’да очилади: фойдаланувчи шу ернинг ўзида товар ёки хизматни танлайди, буюртмани расмийлаштиради ва тўловга ўтади.
MiniApp фойдаланувчининг харидгача бўлган йўлини қисқартиради: сервисни алоҳида юклаб олиш, қайта рўйхатдан ўтиш ёки карта маълумотларини киритиш шарт эмас. Керакли имкониятларнинг барчаси Click ичида мавжуд, шу боис товар ёки хизматни танлашдан тўловгача камроқ қадам қолади. Бу эса кўпроқ фойдаланувчининг харидни якунлашига ёрдам беради.
MiniApp, сайт ёки мобил илова: фарқи нимада?
Сайт, мобил илова ва MiniApp’нинг вазифаси бир хил — фойдаланувчини маҳсулот билан таништириш, буюртмани расмийлаштириш ва тўлов қилишга ёрдам бериш. Фарқ эса фойдаланувчи сервисга қандай кириши ва харидгача нечта қадам босиб ўтишида.
Нимани таққослаймиз | MiniApp | Сайт | Мобил илова |
Фойдаланувчи сервисни қандай очади | Click SuperApp ичида ёки тўғридан-тўғри ҳавола орқали | Ҳавола, қидирув ёки реклама орқали браузерда очади
| App Store ёки Google Play’дан юклаб олади |
Хариддан олдин нима қилиш керак
| MiniApp’ни очиб, керакли таклифни танлаш | Сайтни очиш, зарур бўлса тизимга кириш ва тўлов усулини танлаш
| Иловани ўрнатиш, очиш ва зарур бўлса рўйхатдан ўтиш
|
Тўлов қаерда амалга оширилади | Тўғридан-тўғри Click SuperApp ичида | Сайтга уланган тўлов тизими орқали
| Илованинг тўлов тизими орқали |
Ишга тушириш учун нима керак | Сайт ёки веб-иловани Click’га улаш ёхуд сервисни Click Vitrina’да йиғиш | Сайт ишлаб чиқиш, тўловни улаш ва уни интернетга жойлаштириш
| Мобил илова ишлаб чиқиш, уни иловалар дўконларида чоп этиш ва янгиланишларни чиқариб бориш
|
MiniApp сайт ёки мобил илованинг ўрнини босмайди, балки уларни тўлдиради: бизнес учун Click’нинг текширилган аудиторияси билан ишлашнинг яна бир йўли пайдо бўлади.
MiniApp’ни қандай ишга тушириш мумкин: 5 босқич
MiniApp’ни ишга тушириш учун беш босқичдан ўтиш керак: ариза қолдириш, лойиҳани платформага қўшиш, текширувдан ўтиш, тўловларни қабул қилишни йўлга қўйиш ва сервисни Click SuperApp’да жойлаштириш.
1. Ариза қолдириш
MiniApp’ни ишга тушириш учун miniapps.click.uz сайтида ариза қолдириш мумкин. Шундан сўнг Click мутахассислари ариза берувчи билан боғланади, маҳсулот тафсилотларини аниқлаштиради ва кейинги босқичларни тушунтиради.
2. Лойиҳани Click MiniApps платформасига қўшиш
Платформада MiniApp номи ва тавсифи кўрсатилади, иконка юкланади, лойиҳа ҳаволаси ва сервис офертаси қўшилади, шунингдек, зарур интеграциялар созланади.
3. Click текширувидан ўтиш
Текширув лойиҳанинг техник, тижорий ва ҳуқуқий жиҳатларини қамраб олади. Унда сервиснинг тўғри ишлаши, шунингдек, маълумотлар ва тўловларни ҳимоя қилиш талабларига риоя қилиниши ишга туширишдан олдин текширилади.
4. Шартнома тузиш
MiniApp орқали тўловларни қабул қилиш учун Click билан шартнома тузилади. Унда Click SuperApp орқали тўловларни қабул қилиш шартлари белгиланади.
5. MiniApp’ни Click SuperApp’да ишга тушириш
Созлаш, текширув ва шартнома тузиш босқичларидан сўнг MiniApp Click SuperApp’да жойлаштирилади.
Агар ҳали сайт ёки веб-илова бўлмаса, нима қилиш керак?
Тайёр сайт ёки веб-илова бўлмаса, MiniApp’ни Click Vitrina бепул конструктори орқали йиғиш мумкин. Унда каталог ёки меню, буюртмани расмийлаштириш ва тўлов учун тайёр блоклар, шунингдек, буюртма ҳолатлари билан ишлаш воситалари мавжуд. Тайёр сервисни Click’ка улаш мумкин. Агар Vitrina имкониятлари етарли бўлмаса, MiniApp’ни алоҳида ишлаб чиқиш мумкин.
MiniApp’ни қандай тарғиб қилиш мумкин?
Click MiniApps платформасида MiniApp учун тўғридан-тўғри промо-ҳавола яратилади. Уни ижтимоий тармоқларда, Telegram-каналда ёки сайтда жойлаштириш мумкин — фойдаланувчи ҳавола орқали дарҳол сервисга ўтади. Click SuperApp ичидаги тарғибот шартлари алоҳида келишилади.
Click’да Bellissimo Pizza, MaxWay, MediaPark, ioka, FlyEsim, Ishli ва ўнлаб бошқа компанияларнинг сервислари аллақачон мавжуд. Ойгул ишга туширилгандан кейинги дастлабки уч ой ичида сервисдан 300 мингдан ортиқ киши фойдаланган. MaxWay ва Bellissimo Pizza учун MiniApp форматидаги ҳамкорлик буюртмалар сонининг мос равишда 4,6 ва 10 баробар ошишига олиб келган.
Click’да MiniApp: дастлабки 3 ой — 0% комиссия
Click 2026-йил 3-июлдан йил охиригача «MiniApp’ни 0% комиссия билан ишга туширинг» акциясини ўтказади.
Акцияда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок этиши мумкин. Бунинг учун акция даврида ариза топшириш, текширувдан ўтиш ва MiniApp’ни Click SuperApp’да ишга тушириш керак.
Имтиёзли давр MiniApp ишга туширилган кундан бошланади: дастлабки 3 календар ой давомида ойига 100 млн сўмгача бўлган айланма учун Click комиссияси 0% бўлади. Ушбу суммадан ортиқ айланмага шартномада белгиланган комиссия қўлланилади. Имтиёзли давр якунлангач, MiniApp’нинг барча айланмасига шартномадаги стандарт комиссия татбиқ этилади.
Ариза топшириш ва акциянинг тўлиқ шартлари билан мана бу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Реклама





