Logo

Динозавр скелети 47,3 млн долларга сотилди

Bugun 11:111 daqiqa

Унинг нархи аукциондан олдин белгиланган баҳосидан қарийб саккиз баравар юқори бўлди.

Динозавр скелети 47,3 млн долларга сотилди © Reuetrs

Жоди лақабли нанотираннозавр скелети Ню-Йоркдаги Sotheby’s аукционида 47,3 млн долларга сотилди. Бу аукционда сотилган энг қиммат динозавр скелетлари орасида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Sotheby’s компанияси X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Скелетни сотиб олиш учун олти харидор 12 дақиқадан ортиқ вақт давомида савдолашди. Якунда унинг нархи аукциондан олдин белгиланган баҳосидан қарийб саккиз баравар юқори бўлди.

Жоди аукционга қўйилган ўз турига мансуб биринчи нанотираннозавр ҳисобланади. Бунга сабаб, илмий ҳамжамият нанотираннозаврни тираннозаврнинг ёш боласи эмас, балки мустақил динозавр тури сифатида тан олган.

Аукционда Жодидан ҳам қимматроққа фақат Гас лақабли тираннозавр скелети сотилган. У жорий йилнинг июл ойида Sotheby’s аукционида рекорд даражадаги 50,1 млн долларга харид қилинган. Савдолар 10 дақиқа давом этган. Бироқ унинг янги эгаси ким экани ошкор қилинмаган.

Гас сотилгунига қадар аукционда энг қимматга баҳоланган динозавр скелети Апекс лақабли стегозаврники эди. У 2024-йилда Sotheby’s аукционида 44,6 млн долларга сотилган. Уни америкалик миллиардер Кен Гриффин харид қилган. Ҳозирда скелет Ню-Йоркдаги Америка табиий тарих музейида намойиш этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 100 йиллик картина рекорд нархга сотилганди.

Teglar

Mavzuga oid