Logo

Ҳафта охиригача ҳаво ҳарорати +25 даражагача пасаяди

Bugun 19:251 daqiqa

3-4-сентябр кунлари Ўзбекистоннинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Ҳафта охиригача ҳаво ҳарорати +25 даражагача пасаяди © Javhar Chorshanbiyeva

Ўзбекистонда тақвим кузининг кириб келиши билан ҳарорат фони меъёргача ва айрим жойларда меъёрдан бироз пастга тушди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Маълумотларга кўра, 2-сентябр куни ва яқин 2 кун давомида кундузги ҳаво ҳарорати +28...+33 даража,

жанубда +35 даражагача, шимолда баъзи жойларда +25...+27 даража атрофида бўлиши сақланиб туради. Кечаси ва эрта тонгда ҳарорат асосан +13...+18 даражани ташкил этади.

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ушбу кунларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат чоршанба кунининг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида, 3-4-сентабр кунлари эса Фарғона водийси вилоятларида ва 4-сентабрда Тошкент вилоятининг айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади, 2-сентабр куни республиканинг чўл ҳудудларида шамол баъзида секундига 20-22 метргача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлди, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4-сентабр куни эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +15...+17 даража, кундуз кунлари +28...+30 даража бўлади. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади.

Teglar

Mavzuga oid