ЖЧ-2026. Амалдаги чемпион Аргентина йирик ғалаба билан бошлади, Мессидан ҳет-трик
38 ёшли ҳужумчи голлар сони бўйича мундиал рекордини такрорлади.

Жаҳон чемпионатида амалдаги чемпион ҳам юришини бошлади.
J гуруҳи 1-турида Аргентина Жазоирга қарши майдонга тушиб, Лионел Мессининг ҳет-триги эвазига йирик ҳисобда устун келди.
Эътиборлиси, 38 ёшли форвард мундиаллардаги голларини 16 тага етказиб, турнир тарихида энг кўп гол урган германиялик Мирослав Клозенинг рекордини такрорлади. Кейинги ўйинлардаги яна бир гол Леони мутлақ рекордчига айлантиради.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Австрия Иордания бидан рўбарў келади.
ЖЧ-2026. J гуруҳи. 1-тур
Аргентина — Жазоир 3:0
16 июн. Канзас
Голлар: Месси (17, 60, 76).
Аргентина — Мартинес, Монтиэл (Молина, 46), Ромеро (Отаменди, 80), Мартинес, Медина, Де Паул, Мак Аллистер, Фернандес, Алмада (Гонсалес, 55), Месси (Пас, 80), Мартинес (Алварес, 55).
Жазоир — Зидан, Белгали, Манди, Бенсебайни, Аит-Нури, Будауи (Ауар, 64), Бинтолиб (Булбина, 81), Маза (Зерруки, 82), Ҳаж-Муса (Маҳрез, 64), Шаиби, Гуири (Амура, 64)..





