Logo

ЖЧ-2026. Германия Кот-д'Ивуар устидан иродали ғалабага эришиб, плей-офф масаласини ҳал қилди

Bugun 03:051 daqiqa

Захирадан тушган Ундавнинг дубли немисларни гуруҳдан олиб чиқди.

ЖЧ-2026. Германия Кот-д'Ивуар устидан иродали ғалабага эришиб, плей-офф масаласини ҳал қилди

Жаҳон чемпионатида Е гуруҳида ҳам 2-тур баҳслари бошланди.

Биринчи ўйинда ғалаба қозонган жамоалар — Германия ва Кот-д'Ивуар ўртасидаги тўқнашувда немислар иродали ғалабани қўлга киритди ва плей-офф масаласини ҳал қилди. Кессиэнинг голига захирадан тушган Ундав дубли билан жавоб берди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Эквадор (0) Кюрасао (0) билан рўбарў келади.

ЖЧ-2026. Е гуруҳи. 2-тур
Германия — Кот-д'Ивуар 2:1

20 июн. Торонто
Голлар: Ундав (68, 90+4) — Кессиэ (30).
Германия — Нойер, Киммих, Та, Шлоттербек (Рюдигер, 46), Браун, Павлович (Амири, 60), Нмеча, Мусиала (Ундав, 60), Сане (Левелинг, 60), Виртц, Ҳавертц (Горетцка, 85).
Кот-д'Ивуар — Я.Фофана, Синго (Дуэ, 82), Коссуну, Агбаду, Конан, Сангаре (С.Фофана, 75), Диалло (Адингра, 75), Кессиэ, Оулаи, Диоманде (Пепе, 85), Бонни (Гессанд, 75).

Россия - Украина уруши

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026

ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.

Mavzuga oid