ЖЧ-2026. Нидерландия Швецияга 5 та гол урди, Бробби ва Гакпода дубл
Куман жамоаси F гуруҳи пешқадамига айланди.

Жаҳон чемпионатида 2-тур беллашувлари давом этмоқда.
F гуруҳида Европа вакиллари ўртасидаги баҳсда Нидерландия (4) Швеция (3) дарвозасини 5 бор ишғол қилиб, пешқадамга айланиб олди.
Бробби ва Гакпонинг дублларига Эланга бир марта жавоб берди. Шунингдек, Куман жамоасидан Думфрис икки ассистни, Саммервилл гол+ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Япония (1) Тунисга (0) қарши майдонга тушади.
ЖЧ-2026. F гуруҳи. 1-тур
Нидерландия — Швеция 5:1
20 июн. Ҳюстон
Голлар: Бробби (5, 17), Гакпо (47, 54), Саммервилл (89) — Эланга (59).
Нидерландия — Вербрюгген, Думфрис, ван Ҳекке, ван Дей, ван де Вен, де Йонг (Копмейнерс, 59), Рейндерс (Тил, 59), Гравенберҳ, Мален (Саммервилл, 46), Гакпо (Ланг, 90), Бробби.
Швеция — Нордфелдт, Лагербиелке, Ҳин, Линделёф, Карлстром (Зенели, 55), Бернҳардссон (Эланга, 55), Нюгрен (Бергвалл, 55), Айяри (Али, 79), Гудмундссон (Струд, 90+3), Гокереш, Исак.
Огоҳлантиришлар: Гудмундссон (53), Айяри (75), Бергвалл (80).

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026
ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.





