Ўзбекистонда янги «иномарка»лар савдоси учдан бирга қисқарди
Апрел ойида Ўзбекистонда янги хорижий автомобиллар савдоси кескин пасайди. Бир ой давомида 3,6 мингтага яқин импорт автомобиль сотилиб, бозор ҳажми ўтган йилга нисбатан 32 фоиздан ортиққа қисқарди.
© mercedes benzАпрел ойида Ўзбекистонда янги хорижий автомобиллар савдоси кескин пасайди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.
Маълумотларга кўра, бир ой давомида тахминан тахминан 3,6 минг дона автомотил олди-сотдиси амалга оширилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоиздан ортиққа кам.
Бироқ 2026 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган транспорт воситалари сони кескин ошган.
Қайд этилишича, жами транспорт воситалари импорти 221,2 млн доллардан 519,1 млн долларга чиқиб, 297,8 млн долларга (+134,6 фоиз) ошган. Импортнинг асосий қисми енгил «иномарка» автомобиллар (508,3 млн доллар) ҳисобига шаклланди.
Бунда электромобиллар импорти 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 4 баробар ошди — 5 863 донадан 23 079 донага. Натижада, Ўзбекистонга кириб келаётган электромобиллар сони бензинли автомобилларни ортда қолдирди.
Хориждан олиб келинган электромобиллар қиймати ҳам 220,8 млн долларга кўпайиб, 309,3 млн долларга етди. 2025 йилнинг 4 ойида 88,5 млн долларлик электромобиль олиб келинганди.
Бензинли автомобиллар импорти эса 3,9 фоизга камайиб, 5 793 донадан 5 568 донага тушган. Уларнинг қиймати ҳам 117,5 млн доллардан 115,8 млн долларга камайган.
Шунингдек, йил бошидан бери гибрид автомобиллар импортида кескин ўсиш кузатилди. Уларнинг импорти ўтган йили 329 та бўлган бўлса, жорий йилда 8,6 баробар ошиб 2 829 тага етди.
Савдонинг камайиш сабаблари
Апрельойида хорижий автомобиллар савдосининг кескин қисқариши бирламчи автомобиль бозоридаги умумий фаоллик пасайишининг асосий омилларидан бири бўлди.
Савдонинг кескин қисқартиши эса 1 апрелдан жорий этилган эскроу тизими билан боғлиқ. Янги тартибга кўра, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган автомобиллар олди-сотди битимлари банк орқали эскроу ҳисобварақдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакат бўйича барча турдаги автомобиллар савдоси ўтган йилга нисбатан 1,9 фоизга камайганлиги ҳақида хабар берилганди.





