Ўзбекистонда йил бошидан бери 461 та порахўрлик фош этилди
Мамлкатда уч ой ичида коррупция ва иқтисодий жиноятлардан 200 млрд сўмга яқин зарар кўрилди.

2026-йилнинг дастлабки уч ойи давомида Ўзбекистонда коррупция ва иқтисод соҳасидаги жиноятлар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларга 199 млрд 565 млн сўм моддий зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар органлари фаолияти юзасидан жорий йилнинг биринчи чораги бўйича таҳлилий ҳисоботда сўз боради.
Шу давр мобайнида республикада 4 080 та гиёҳвандлик, 1 140 та қўшмачилик, 307 та маъмурий назорат қоидасини бузиш, 57 та одам савдоси, 565 та ноқонуний қурол сақлаш, 129 та қиморхона, 169 та ҳужжатларни қалбакилаштириш, 461 та порахўрлик жиноятлари аниқланган.
Ҳисобот даврида «Умра» ва «Ҳаж» билан боғлиқ 106 та ноқонуний ҳолат фош қилиниб, шундан 42 таси бўйича жиноий, 64 таси бўйича маъмурий тартибда қатъий чоралар кўрилган.
Жиноят натижасида фуқароларга етказилган 484,1 млрд сўмлик моддий зарар дастлабки тергов даврида ходимларнинг жабрланувчиларни ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ҳаракатлари натижасида қоплаб берилган.
Наркожиноятлар
Тошкент шаҳар, Тошкент, Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида жами 12 та гиёҳвандлик ва психотроп моддаларини ишлаб чиқарувчи нарколаборатория ҳамда қўлда қадоқлаш цехлари аниқланиб, уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ноқонуний муомаладаги 872 кг 57 гр гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ва 296 минг 851 дона кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситалари олинди.
Тугатилган ишлар
Жорий йилнинг уч ойида 59 904 та жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари қисқа муддатларда ўтказилиб, уларнинг 17 904 таси тамомланган ва «жазо муқаррарлиги» таъминланиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
1 713 нафар шахс эса терговда томонлар яраштирилгани сабабли жиноий жавобгарликдан озод қилинган.





