Logo

Қозоғистонда инвестициялар ҳажми 6,74 триллион тенгега етди

Bugun 19:141 daqiqa

Инвестицияларнинг энг катта қисми кичик корхоналар ҳиссасига тўғри келиб, улар 3,74 триллион тенге сармоя жалб қилди.

Қозоғистонда инвестициялар ҳажми 6,74 триллион тенгега етди

2026 йилнинг январ–май ойларида Қозоғистонга киритилган инвестициялар ҳажми 6,74 триллион тенгега етди. Уларнинг энг катта қисми кичик корхоналар ҳиссасига тўғри келиб, улар 3,74 триллион тенге сармоя жалб қилди.

Йирик бизнесга 2,17 триллион тенге, ўрта бизнесга эса 828,5 миллиард тенге инвестиция йўналтирилди. Йирик ва ўрта бизнес ҳиссаси биргаликда жами инвестицияларнинг қарийб ярмини ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш Улйтау вилоятида қайд этилиб, сармоялар ҳажми 2,5 бараварга ошди. Шунингдек, Жамбил, Туркистон, Олмаота ва Абай вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди.

Инвестицияларнинг умумий ҳажми бўйича Остона (12,4 фоиз) ва Олмаота (11,4 фоиз) шаҳарлари етакчилик қилмоқда.

Йўналтирилган маблағларнинг 60,1 фоизи қурилиш ва капитал таъмирлаш ишларига, 35,1 фоизи эса машина-ускуналар ҳамда транспорт воситаларини харид қилишга сарфланган.

Тармоқлар бўйича сармояларнинг қарийб ярми саноатга, жумладан тоғ-конь ва металлургия соҳаларига йўналтирилган. Шунингдек, кўчмас мулк операциялари ва транспорт-логистика сектори мос равишда 19,3 фоиз ва 16 фоиз улуш билан кейинги ўринларни эгаллаган.

Teglar

Mavzuga oid

Қозоғистонда инвестициялар ҳажми 6,74 триллион тенгега етди | Vaqt.uz