Қримда ҳарбий самолёт қулаб тушди

Bugun 11:251 daqiqa

Қримда Ан-26 ҳарбий самолёти қулаб тушиши оқибатида бортида бўлган 29 киши ҳалок бўлди.

Қримда ҳарбий самолёт қулаб тушди

Россия томонидан аннексия қилинган Қрим ҳудудида Ан-26 ҳарбий транспорт самолёти ҳалокатга учради. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, авиаҳодиса оқибатида жами 29 киши ҳалок бўлган.

Алоқа узилиши

Самолёт режалаштирилган парвозни амалга ошираётган вақтда ҳалокатга учраган. У билан алоқа 31 март куни тахминан соат 18:00 атрофида узилган. Шундан сўнг зудлик билан қидирув-қутқарув ишлари бошланган.

Расмий маълумотларга кўра, қурбонларнинг 6 нафари экипаж аъзолари, 23 нафари эса йўловчилардан иборат бўлган. Қидирув гуруҳлари самолёт ҳалокати содир бўлган жойни аниқлаб, ҳодиса оқибатларини ўрганиш ишларини бошлаган.

Ҳалокат сабаблари

Вазирлик баёнотида таъкидланишича, дастлабки текширувлар самолёт ташқи ҳужумга учрамаганини кўрсатмоқда. Ҳалокат сабаби сифатида асосан техник носозлик версияси кўриб чиқилмоқда.

Шу билан бирга, Interfax, RIA Novosti ва TASS агентликлари манбалари самолёт тоғли ҳудудда қояга урилиб, парчаланган бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

Ҳозирда авиаҳалокат юзасидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда. Мутахассислар самолётнинг техник ҳолати ва парвоз шароитларини ўрганиб, аниқ сабабларни белгилашга ҳаракат қилмоқда.

Аввалроқ Колумбияда бортида 125 киши бўлган ҳарбий самолёт қулаши оқибатида, камида 66 ҳалок бўлган эди.

Teglar

Mavzuga oid