TAF!26 халқаро реклама конференцияси: бизнесингиз рекламасида янги босқичга чиқиш имконияти
2026-йил 10-октябрда Тошкентда, «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида саккизинчи Тошкент TAF!26 халқаро реклама фестивали бўлиб ўтади. Дастур давомида 7 та саҳнада халқаро конференция, самарадорлик ва креативлик танлови, ғолибларни тақдирлаш маросими ва халқаро экспертлар билан панел муҳокамалари ташкил қилинади.

Нега бу йилги TAF!26 фестивалида қатнашиш манфаатли?
Фестивалда аллақачон амалга оширилган лойиҳалар бўйича экспертлик тажрибасининг улкан ҳажми ҳамда бугун иш берадиган, эртага ҳам долзарблигини йўқотмайдиган синалган воситалардан фойдаланиш, Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Озарбойжон, Буюк Британия, Франция, Швейцария, Болгария, Сингапур ва бошқа мамлакатлардан етакчи экспертлар ва бозор етакчилари билан шахсан танишиш имконияти бўлади. Шу билан бирга, бизнесингиз ёки карьерангизни янги босқичга олиб чиқа оладиган амалий алоқалар ва ҳамкорлик ўрнатишингиз мумкин. Қолаверса, фестивал ҳамкорларидан совғалар ва сюрпризлар ҳам ўрин олган.

Фестиваль ким учун фойдали бўлади?
Халқаро миқёсда ўсиш ва рақобат қилиш истагида бўлган бизнес соҳиблари, инновацияларни татбиқ этишга интилувчи компаниялар ва маркетинг бўлимлари раҳбарлари, соҳа воқеаларининг марказида бўлишни истайдиган маркетологлар ва реклама агентликларининг ходимлари, ривожланишни ва мижозлар базасини кенгайтиришга интилаётган фрилансерлар ва барча реклама тармоғи билан қизиқувчилар учун фестиваль жуда фойдали бўлади.

Дастур ва формат
Тонгда — очилиш, ҳамкорлар қутлови, Қирғизистон ва Озарбойжон реклама уюшмалари ўртасида Ҳамкорлик меморандумининг имзоланиши ва халқаро экспертлар панель муҳокамаси ўрин олган. Кейин конференция дарҳол 6 та зал ва 7 та панель секциясига тақсимланади — ҳаммасини тинглаш жисмонан имконсиз, шу сабабли ташкилотчилар барча қатнашчиларга ҳамма чиқишларнинг ёзувлари билан танишиш имконини беради.
Оқшомда — TAF!26 танлови халқаро ҳаъкам ҳайъати аъзоларининг панель муҳокамаси (унда экспертлар танловга келиб тушган кейсларни муҳокама қилади); фестиваль ҳамкорлари ҳамда 35 та номинацияда халқаро ҳаъкам ҳайъати қарорига кўра танланган танлов ғолибларини тақдирлаш тантанали маросими; шунингдек «Industry Choice» илк индустрия совринларини топшириш.

«Йилда бир марта биз барча муваффақиятли ва фаол индустрия вакилларини бир майдонга жамлаймиз — фестивалнинг асосий қиммати шунда. Бу йил биз олдинги фестивалларда орттирган тажрибамизга асосланиб, барча саҳналарни маҳаллий экспертларга тақдим этамиз: айнан улар маҳаллий кун тартибини ҳаммадан яхши билади ва бозоримизда нима иш беришини тушунади. Аммо шу билан бирга, спикер сифатида TAF!26 танлови халқаро ҳаъкам ҳайъатининг жуда машҳур аъзоларини олиб келамиз — токи қатнашчиларда танлов кейсларини улар билан шахсан муҳокама қилиш ва улар халқаро миқёсда қандай баҳолашларини тинглаш имкони бўлсин. Бундай маҳаллий ва глобал қарашларнинг уйғунлиги конференциянинг ўзига хослигини таъминлайди», — Ўзбекистон маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси, TAF!26 фестивали ташкилотчиси Диёр Мирзааҳмедов.
TAF!26 конференциясининг қизиқарли мавзулари ва спикерларидан мисоллар
Конференция бир пайтда 6 та залда 7 та секцияда бўлиб ўтади. Қуйида бу кунни олдиндан режалаштиришга арзийдиган мавзулардан айримларинигина келтирилган:
Impact Session — пленар қисм
Фестиваль очилиши, Қирғизистон ва Озарбойжон реклама уюшмалари ўртасида меморандум имзоланиши, «Uzum Market» экспертларининг чиқишлари ва халқаро экспертларнинг панель муҳокамалари бутун кунга татийди.
Digital communications
Игор Ким ва Лизавета Елиневич (Wunder Digital) — «AI даврида Google Ads: автоматлаштиришдан бизнес-натижа сари»
Нана Мардоян (Ipak Yuli Bank ва MONIX) — «Бюджетлар пойгасидан кейинги банк маркетинги: ҳамма бир хил нарса сотаётганда қандай ўсиш ва қизиб кетган бозорда барқарор ўсишни қуриш мумкин».
Одилбек Қодирбоев (Yandex Ads) — «Дижитал-радар: Ўзбекистонда медиа-истеъмол ва реклама форматлари қандай ўзгармоқда».
Габит Манапов (Okori Media Group) — «Бизнес вазифасига кўра digital-каналлар: тўғри медиамикс қандай танланади»
Аҳмад Ҳайитов (Uzum Tezkor) — «Харидлар бор жойда реклама: Ўзбекистонда Retail Media’нинг янги даври».
Секцияда жами 11 нафар эксперт чиқиш қилади, қатнашчиларни яна долзарб «Inhouse ёки агентлик» мавзусида панель муҳокама кутади.
Creative & Craft
Асма Ҳумоюн (Shiny Toy Guns, Буюк Британия) — «Less Is More: How Creativity Can Create Meaningful Change»
Витор Менезис (VML Paris Agency, Франция) — «The Bar Has Never Been So Low. The Bar Has Never Been So High»
Самуил Петков (All Channels Communication, Болгария) — «Brands Need Fans, Not Consumers»
Фарҳод Норбоев*, (Lokals United) — «Катта бренд учун 7 қадам*»
Қўшимчасига кутилмаган меҳмон: стендап-комик Миршакар Файзуллаев креативда юмор қандай ишлаши ҳақида сўзлаб беради.
Branding
Фолкер Враге (wrage / antwort, Швейцария) — «Say Hello to Goodbye: How Art Can Help You Sell»
Елена Паламарчук (Jekyll & Hyde, Россия) — «Сексуал брендлар қандай яратилади»
Алияр Гусейнов (P&G, Озарбойжон) — «Superiority of Branding & Design»
Михаил Леликов (Opencore, Россия) — «Ёмон бўлиш – яхшими? Бренднинг негатив образини фарқли нуқтага қандай айлантириш мумкин»
Маҳаллий нигоҳ — Александр Устинов Ўзбекистон рақамли банк дизайни бошқа бозорларни нималарга ўргатиши ҳақида сўзлайди.
Local opportunities
Носир Носиржонов (605 Creative Agency) — «Қишлоқи ўзбеклар дунё миқёсида креатив бўла оладими?»
Шаҳзод Ҳайдаров (Synthesis) — «Жайдақи Маркетинг»
Гўзал Гапилова ( iTV) — «Бренд позициялаш ва бренд танлаш сабаблари»
Иззатулло Ҳабибуллаев (Meridians Marketing) — «Telegram Ads'да қандай қилиб реал натижа олиш мумкин: стратегиядан сотувгача».




