Logo

Турдимовнинг ўрнига Сирдарёга янги ҳоким келди

Bugun 20:031 daqiqa

Дониёр Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Турдимовнинг ўрнига Сирдарёга янги ҳоким келди

Бугун, 12 октябрь куни Дониёр Бахтиёрович Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли фармонни имзолади.

Мазкур тайинловга қадар у 2025 йил 14 июлдан буён Президент администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги масалалари департаментига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Бундан аввал Қодиров қарийб икки йил давомида Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Сирдарё вилоятидаги ушбу тайинлов Эркинжон Турдимовнинг марказий ҳукуматга ўтиши ортидан амалга оширилди. Турдимов 9 октябрь куни Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланган, шу муносабат билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилган эди.

Teglar

Mavzuga oid