Уй-жой учун ипотека: қайси банклар энг паст фоизли кредитларни таклиф қилмоқда?
Ўзбекистонда Марказий банки банклар кесимида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.
© © Foto: spot.uzЎзбекистон Марказий банки 2026-йил 18-май ҳолатига кўра, банклар кесимида аҳолига ажратилаётган ипотека кредитлари бўйича янгиланган фоиз ставкаларини эълон қилди.
Янги маълумотларга кўра, ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 22,6 фоизни ташкил этган. Банклар ўртасидаги фарқ ҳануз сезиларли бўлиб, энг паст ва юқори кўрсаткичлар орасида 6 фоиздан ортиқ тафовут сақланиб қолмоқда.

Энг паст фоиз ставкаси 19,9 фоиз билан «Infinbank» ва «Milliy bank» томонидан таклиф этилмоқда. Шунингдек, «SQB» 20,8 фоиз, «Ipoteka bank» 21,6 фоиз, «Asakabank» 21,7 фоиз ҳамда «Orient Finans Bank» 21,8 фоиздан ипотека кредитларини тақдим этмоқда. «Hamkorbank»да бу кўрсаткич 22,0 фоизни ташкил этган.
Ўрта диапазондаги банклар қаторига «Agrobank» (22,2 фоиз), «Xalq banki» (23,2 фоиз), «BRB» (23,3 фоиз), «Aloqabank» (24,0 фоиз) ва «Ipak Yuli bank» (24,5 фоиз) киради. Шунингдек, «Mikrokreditbank» 24,7 фоиз ҳамда «Openbank» 25,0 фоиз ставка билан ипотека кредитларини тақдим этмоқда.
Юқори сегментда эса ставкалар 25 фоиздан юқори бўлиб қолмоқда. Жумладан, «Trastbank» 25,1 фоиз, «Turon bank» 25,9 фоиз ҳамда «Asia Alliance bank», «Universal bank» ва «Davr bank» 26,0 фоиздан ипотека кредитлари таклиф этмоқда.





