«Иномарка»лар бозоридаги 32фоизлик қулаш, эскроу тизимининг автобозорга таъсири ва пойтахт ҳокимининг дарахт кесилишига муносабати — 20 май дайжести

Bugun 22:533 daqiqa

Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар ва ҳодисалар, ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз.

«Иномарка»лар бозоридаги 32фоизлик қулаш, эскроу тизимининг автобозорга таъсири ва пойтахт ҳокимининг дарахт кесилишига муносабати — 20 май дайжести

«Битта дарахт кесилишини трагедия қилиш керак эмас» — Пойтахт ҳокими

Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Ўзбекистондаги туристлар статистикаси «шиширилаётгани» ҳақидаги танқидларга жавоб берди. Унинг айтишича, мамлакатда туристлар ҳисобини юритишда Бутунжаҳон туризм ташкилоти қўллайдиган халқаро методологиядан фойдаланилади ва чегарани кесиб ўтувчилар 11 тоифа асосида баҳоланади.

Аққуловга кўра, Ўзбекистонга келаётган туристлар сони 30 фоизга ошган бир пайтда, туризм хизматлари экспорти 40 фоизга ўсган. Бу эса узоқ хориждан келаётган ва кўпроқ маблағ сарфлайдиган сайёҳлар ҳисобига шаклланаётганини кўрсатади. Шу билан бирга, қўмита туристик статистикани янада аниқлаштириш мақсадида уни энди икки йилда бир марта эмас, балки йилда икки марта ўтказишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонда янги «иномарка»лар савдоси учдан бирга қисқарди

Апрел ойида Ўзбекистонда янги хорижий автомобиллар савдоси кескин пасайиб, тахминан 3,6 мингта «иномарка» сотилди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоиздан ортиқ кам кўрсаткич ҳисобланади. Мутахассислар бу ҳолатни 1 апрелдан жорий этилган эскроу тизими билан боғламоқда.

Шу билан бирга, 2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида автомобил импорти кескин ошди. Электромобиллар импорти қарийб тўрт баробар ўсиб, 23 мингдан ошди ва бензинли автомобиллар импортидан юқори кўрсаткичга чиқди. Гибрид автомобиллар импорти ҳам 8,6 баробарга ошган.

Қурбон ҳайити 27 май куни нишонланади — президент қарори

Ўзбекистонда 2026 йил Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май — чоршанба кунига тўғри келади. Президент қарорига мувофиқ, ушбу кун байрам сифатида кенг нишонланади ва ишланмайдиган кун ҳисобланади.

Шунингдек, 28–29 май кунлари барча ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди. Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 30 май — шанба ҳам дам олиш куни бўлади. Шу тариқа, ўзбекистонликлар иш ҳафтаси туридан келиб чиқиб кетма-кет 5 кунгача дам олиш имконига эга бўлади.

Эскроу таъсири: Ўзбекистонда автомобиллар савдоси камайди

Ўзбекистонда апрел ойида автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 фоизга камайиб, 88,2 минг донани ташкил қилди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига кўра, бозордаги фаоллик пасайишига 1 апрелдан жорий этилган эскроу тизими таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

Апрел ойида янги хорижий автомобиллар савдоси 32 фоиздан ортиққа қисқарган бўлса, маҳаллий енгил автомобиллар савдоси 4 фоизга ўсди. Электромобиллар сегменти эса аксинча тез ўсиб, савдолар қарийб икки баробарга ошди. Иккиламчи бозорда фойдаланилган енгил автомобиллар савдоси ҳам 15 фоиздан ортиққа камайган.

Ер ижарасини узайтиришнинг янги тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда ер участкасининг ижара шартномасини узайтириш бўйича янги тартиб тасдиқланди. Ҳукумат қарорига кўра, энди фуқаролар ва тадбиркорлар бу хизмат учун Давлат хизматлари марказлари ёки «my.gov.uz» портали орқали онлайн мурожаат қилиши мумкин.

Янги регламентга мувофиқ, ваколатли органлар ердан фойдаланиш ҳолатини 10 иш куни ичида текширади ва қарор ҳақида мурожаат этувчига хабар беради. Давлат хизмати учун БҲМнинг 1 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, шартнома эса ҳокимлик томонидан имзолангандан кейин автоматик тарзда ариза берувчига юборилади.

Teglar

Mavzuga oid