Осмонни қучганлар ва ердаги умидлар: Хастимом мажмуасидан баҳорий фоторепортаж
Қишнинг сўнгги ҳафтасида яна салқин рутубатли кунлар бошланишидан аввал пойтахтда ҳаво бир исиб олди. Баҳорий кунларда Хастимом майдони варрак учираётган болалар билан тўлди. VAQT.UZ фотомухбири Жавҳар Чоршанбиева тайёрлаган фотожамланмани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Февралнинг сўнгги ҳафтаси. Қиш аста-секин ўз ўрнини баҳорга бўшатиб бермоқда. Кунлар сезиларли даражада исиб, қалин уст-бошлар ўрнини ёрқин либослар эгаллаган, шаҳарда музқаймоқ мавсуми ҳам аллақачон бошланиб улгурган.
Кенг, тоза, тарихий қийматга эга Хастимом мажмуаси майдонида ўзига хос жонланиш: сокин сайр қилаётган бобо-бувилар, фарзандига термулган ота-оналар ва баҳор нашидасини сураётган жуфтликлар. Осмон турфа варракларга, майдон эса болаларнинг шодон кулгуси, ота-онасига қилаётган эркаликлари ва кичик хархашаларига тўлган.
Аммо ҳаёт фақат ўйиндан иборат эмас: бу шовқинли манзара чеккасида, қўлидаги варракларни сотиб ўтирган, тирикчилик илинжидаги мурғак елкалар ва ўйчан нигоҳлар ҳам кўзга ташланади. Ердаги ҳаёт ташвишлари ва осмондаги умид учқунлари туташган манзаралар —Vaqt.uz нинг баҳор остонасидаги махсус фоторепортажида.

























Teglar






