Ўзбекистонликлар ўз соғлиғи учун 2 ойда 3,5 трлн сўм сарфлади
2026-йилнинг январ-феврал ойларида мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,7 фоизга ўсган.
© ССВ2026-йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 3,55 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,7 фоизга ўсган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 17,2 фоизи тиббий амалиёт ва стоматология хизматларига, 30,7 фоизи шифохона муассасалари хизматларига ҳамда 52,1 фоизи соҳага доир бошқа хизматлар ҳиссасига тўғри келган.
Қайси ҳудудда кўпроқ пул сафланмоқда?
Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси – 60,8 млрд сўм
Андижон вилояти – 155 млрд сўм
Бухоро вилояти – 142,3 млрд сўм
Жиззах вилояти – 80,8 млрд сўм
Қашқадарё вилояти – 131,8 млрд сўм
Навоий вилояти – 56,3 млрд сўм
Наманган вилояти – 162,5 млрд сўм
Самарқанд вилояти – 264,3 млрд сўм
Сурхондарё вилояти – 93,7 млрд сўм
Сирдарё вилояти – 65 млрд сўм
Тошкент вилояти – 330,6 млрд сўм
Фарғона вилояти – 241,9 млрд сўм
Хоразм вилояти – 121,3 млрд сўм
Тошкент шаҳри – 1 642,3 млрд сўм

