add

Пора эвазига ишни битириб бермоқчи бўлган адвокатлар ушланди

Bugun 10:552602 daqiqa

Тезкор тадбирлар давомида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига таъсир ўтказишга уринган адвокатлар қўлга олинди.

Пора эвазига ишни битириб бермоқчи бўлган адвокатлар ушланди

Тошкент, Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида уч нафар адвокатнинг суд-тергов жараёнларига ноқонуний таъсир кўрсатиш ва пора олиш билан боғлиқ ҳаракатлари аниқланиб, қўлга олинди.

Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбирда пойтахтда фаолият юритувчи, муқаддам судланган адвокат 5 минг АҚШ долларини ноқонуний тарзда олган вақтида ушланган. Тергов маълумотларига кўра, у Миробод туман ИИО ФМБ тергов бўлими юритувида бўлган жиноят иши айбланувчисидан жами 10 минг доллар талаб қилган. Мазкур маблағ эвазига суд тизимидаги танишлари орқали айблов моддаларидан бирини олиб ташлаш ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришни ваъда қилган.

Самарқанд шаҳрида эса маҳаллий адвокатлик фирмаси адвокати жиноят ишлари бўйича шаҳар судида кўрилаётган иш юзасидан 4 минг АҚШ доллари олган пайтда қўлга олинди. У ҳам суд идораларидаги алоқалари орқали айбланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинланишига кўмаклашишни ваъда қилгани аниқланган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятидаги Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати Оқолтин туманидаги масъулияти чекланган жамият раҳбаридан 1500 доллар олган ҳолда ушланган. У 450 миллион сўмлик дори воситаларини олиб, ҳақини бермаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid