Logo

Қирғизистон прокурорлари Ташиевга нисбатан 9 йиллик қамоқ жазоси сўрашди

Bugun 18:111 daqiqa

Айни кунларда Қирғизистонда Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раиси Қамчибек Ташиевга оид суд жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Унга «Ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаш ёки ушлаб туриш, шунингдек, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлар» ҳамда «Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш» моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

Қирғизистон прокурорлари Ташиевга нисбатан 9 йиллик қамоқ жазоси сўрашди

29 июн куни Бишкекнинг Первомайский туман судида ҳокимиятни эгаллаб олишга тайёргарлик кўриш бўйича жиноят иши бўйича суд мажлиси давом эттирилди.

Судда давлат прокурорлари иш бўйича барча судланувчиларни айбдор деб топиб, тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилишни сўрашди. 

Ушбу иш бўйича судланувчилар қаторида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев , депутат Курманкул Зулушев ва Жогорку Кенеш спикери Нурланбек Турғунбек ўғли , шунингдек, ҳибсга олинган беш нафар сиёсатчи: Бекболот Талгарбеков, Эмилбек Узоқбоев, Аали Карашев, Курманбек Дийканбаев, 1-тергов ҳибсхонасидан озод қилинган Курсан Асановлар бор.

Teglar

Mavzuga oid