Logo

Си Жинпинг Ким Чен Ин билан учрашди

Bugun 20:552 daqiqa

Хитой раиси рафиқаси билан Шимолий Кореяга борди.

Си Жинпинг Ким Чен Ин билан учрашди

Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби, ХХР Раиси Си Жинпинг бугун, 8 июн куни давлат ташрифи билан Корея Халқ Демократик Республикаси пойтахти Пхенянга етиб борди. Бу ҳақда «Синхуа» агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Пхенян аэропортида Си Жинпинг ва унинг рафиқаси Пэн Лиюанни Корея Меҳнат партияси Бош котиби, КХДР Давлат ишлари раиси Ким Чен Ин ҳамда унинг рафиқаси Ли Сол Чжу кутиб олган. ХХР етакчиси трапдан тушганида, Ким Чен Ин унинг қўлини илиқ сиқиб кўришган.

Пхеняндаги тантанали кутиб олиш маросими
Ким Ир Сен номидаги майдонда Ким Чен Ин томонидан Си Жинпингни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилгани маълум қилинди. Икки партия ва давлатнинг олий раҳбарлари биргаликда минбарга кўтарилган. Маросим давомида 21 та тўпдан ўқ узилиб, ҳарбий оркестр томонидан ХХР ва КХДР мадҳиялари ижро этилди.

Шундан сўнг, Ким Чен Ин ҳамроҳлигида Си Жинпинг Корея халқ армиясининг учта қўшин туридан иборат фахрий қоровул сафини кўздан кечирди ва икки етакчи тантанали маршни томоша қилди.

Байрамона кийинган жамоатчилик вакиллари, шунингдек, қўлларида байроқ, гул ва шарлар кўтарган болалар хитойлик меҳмонларни қарсаклар ҳамда шодлик ҳайқириқлари билан қарши олишган. Аэропортдан Ким Ир Сен номидаги майдонгача, шунингдек, майдондан «Кимсусан» давлат меҳмонлар уйига қадар бўлган йўлнинг икки четида КХДР аҳолиси Си Жинпингнинг келишини қутлаш учун саф тортиб турди.

Давлат ташрифи арафасида, душанба куни «Нодон синмун» газетасида Си Жинпингнинг муаллифлик мақоласи чоп этилган. Мақолада ХХР раиси икки давлат ўртасидаги анъанавий дўстликни муҳокама қилиш, шунингдек, икки томонлама муносабатларни умумий ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашиш учун Ким Чен Ин билан бўлажак учрашувни интиқлик билан кутаётганини таъкидлаган.

Teglar

Mavzuga oid

Си Жинпинг Ким Чен Ин билан учрашди | Vaqt.uz