add

Тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган хорижликларнинг сони 2,7 баробарга ошди

Bugun 13:251381 daqiqa

Жорий йилнинг дастлабки 10 ойида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганларнинг асосий қисмини афғонистонликлар ташкил қилади.

Тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган хорижликларнинг сони 2,7 баробарга ошди

2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонга тижорат мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони сезиларли даражада ошди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу даврда мамлакатга жами 362,8 минг нафар хорижий фуқаро бизнес ва савдо ишлари билан келган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 229,7 минг нафарга кўп бўлиб, амалда 2,7 баробарлик ўсишни англатади. Статистика Ўзбекистоннинг минтақадаги иқтисодий фаоллик марказларидан бирига айланиб бораётганини кўрсатмоқда.

Тижорат мақсадида келган хорижликларнинг кўпчилиги қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, Афғонистон фуқаролари биринчи ўринда бўлиб, 339 585 нафар тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу умумий кўрсаткичнинг асосий қисмини ташкил этади.

Иккинчи ўринда Тожикистон фуқаролари қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 16 734 нафарни ташкил этган. Кейинги ўринларда Туркманистон (2 773 нафар), Россия (673 нафар), Қозоғистон (504 нафар) ва Туркия (492 нафар) фуқаролари келган. Бошқа давлатлардан тижорат мақсадида ташриф буюрганлар сони умумий 2 055 нафарни ташкил қилган.

Виза ва чегара тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши ҳам хорижий тадбиркорлар фаоллигига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Тижорат мақсадида келувчилар сони ўсиши ички бозор фаоллиги ва минтақавий иқтисодий алоқаларни янада кучайтириши кутилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid