add

15 декабрдан қўшимча вагонлар ва поездлар қўйилиши бошланади

Кеча 11:552421 дақиқа

Янги йил байрами арафасида чипталар қолмаганлиги сабаб фойдаланувчилар поездларга қўшимча вагонлар қўшиш кераклигини айтишганди. Бу бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Vaqt.uz’га изоҳ берди.

15 декабрдан қўшимча вагонлар ва поездлар қўйилиши бошланади

Аввалроқ талабалар учун 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январгача барча маҳаллий йўналишларда ҳаракатланувчи йўловчи поездлари чипталарига 50 фоиз чегирма эълон қилинганди . Бу чегирма йўловчи поездларнинг SV/VIP класс вагонлари ҳамда «Afrosiyob» поезди учун тааллуқли эмасди.

Лекин ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларда 23 декабрдан 27 декабргача йўналишлар бўйича чипталар қолмагани айтилганди. Шу сабабдан тармоқ фойдаланувчилари Янги йил байрами олдидан қўшимча поездлар ва вагонлар қўйиш кераклиги ҳақида айтишган эди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот котиби Алишер Болтабоевнинг Vaqt.uz нашрига маълум қилишича, 15 декабрдан бошлаб қўшимча вагонлар ва поездлар қўшилиши бошланади.

«Чипталар платформада эълон қилинишидан олдин сотилиб кетган бўлмайди. Чунки қўшимча қўйилган вагонлар ва поездларнинг чипталари ўрнатилган тартибда кассаларга берилади. Жумладан, Миллий университетда сайёр кассалар ташкил қилинган. Шунингдек, Иқтисодиёт университетида ҳам сайёр касса фаолият кўрсатяпти», — деди Алишер Болтабоев Vaqt.uz мухбирига.

Теглар

Мавзуга оид