2025 йилда 15 мингга яқин юртдошимиз уйли бўлди

20.05.2025 | 11:302 дақиқа

2025 йил бошидан буён «Янги Ўзбекистон» массивларида 14 минг 854 та хонадон қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу лойиҳалар аҳолини уй-жой билан таъминлаш сиёсати доирасида амалга оширилмоқда.

2025 йилда 15 мингга яқин юртдошимиз уйли бўлди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, «Янги Ўзбекистон» массивларида жорий йилда 14 минг 854 та хонадонли уй-жойлар қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда вазирлик бошқарма бошлиғи Жавоҳирбек Амонов маълум қилди. Уй-жой билан таъминлаш бўйича ишлар Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони асосида амалга оширилмоқда. Ушбу фармон билан бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг асосий параметрлари белгилаб берилган. 2025 йилда 100 мингта хонадон қуриш режалаштирилган бўлиб, бу борада кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этаётган ташкилотларнинг айланма маблағлари республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилмоқда. Шунингдек, тижорат банклари ажратган ипотека кредитлари давлат томонидан қайта молиялаштирилмоқда. Бундан ташқари, даромади паст ва уй-жойга муҳтож 20 минг нафар фуқарога давлат томонидан субсидиялар ажратиш белгиланган. Ушбу чора-тадбирлар орқали аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш мақсад қилинган.  

Теглар

Мавзуга оид