add

Азиз Абдуҳакимов Президентнинг экология бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

Президент фармонига кўра, Азиз Абдуҳакимов экология масалалари бўйича Президент маслаҳатчиси ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Азиз Абдуҳакимов Президентнинг экология бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига биноан, Азиз Абдукaхарович Абдуҳакимов экология масалалари бўйича Президент маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

У шу муносабат билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимидан озод этилди.

Азиз Абдуҳакимов 2023 йилдан бери Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири сифатида ишлаб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида амалдаги штат бирликлари сақланган ҳолда, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Азиз Абдуҳакимов Президентнинг экология бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди | Vaqt.uz