Logo

Беҳзод Мусаев янги лавозимга тайинланди — манба

Кеча 23:041 дақиқа

У сентябр ойи бошида Президентнинг тегишли қарори билан Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилганди.

Беҳзод Мусаев янги лавозимга тайинланди — манба © Foto: Daryo.uz

Миграция агентлиги собиқ директори Беҳзод Анварович Мусаев «Ватандошлар» жамоат фонди раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Vaqt.uz манбаси хабар берди.

«Ватандошлар» жамоат фонди 2021-йилда хорижда яшаётган ўзбекистонликлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг Ўзбекистон билан ижтимоий ва маданий алоқаларини ривожлантириш ҳамда ватандошларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, Мусаев 2026 йил 3 сентябр куни Президентнинг тегишли қарори билан Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Ўзбекистоннинг Япониядаги собиқ элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов тайинланган.

Беҳзод Мусаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган, 2004 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Миллий банкида бошлаган, кейин Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасида турли лавозимларда ишлаган. 2018 йилда Давлат солиқ қўмитаси раиси бўлган. Кейинчалик соғлиқни сақлаш вазири, ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича Бош вазир ўринбосари ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимларида фаолият юритган. 2024 йил сентябридан Миграция агентлигига раҳбарлик қилган.

Теглар

Мавзуга оид