ChatGPT асосчиси инсон фикрларини ўқишга қодир сунъий идрок лойиҳасини молияламоқда

26.10.2025 | 17:352 дақиқа

OpenAI раҳбари Сэм Алтман инсон миясини жарроҳлик аралашувисиз ўқишга қодир интерфейс яратаётган Merge Labs стартапини қўллаб-қувватламоқда.

ChatGPT асосчиси инсон фикрларини ўқишга қодир сунъий идрок лойиҳасини молияламоқда

ChatGPT яратувчиси ва OpenAI компанияси раҳбари Сэм Алтман инсон фикрларини «ўқиш» технологиясини ишлаб чиқаётган Merge Labs стартапига сармоя киритмоқда. The Verge маълумотларига кўра, стартап OpenAI’нинг венчур бўлими орқали 250 миллион доллар инвестиция йиғмоқда.

Merge Labs лойиҳаси мия-компютер интерфейсини яратишга қаратилган бўлиб, у Илoн Маскнинг Neuralink тизимидан фарқли равишда жарроҳлик аралашувисиз ишлайди. Лойиҳа асосида мия сигналларини ултратовуш тўлқинлари ва магнит майдонлари орқали ўқиш технологияси ётади.

Таъкидланишича, стартапнинг илмий раҳбарларидан бири — Калтех (Caltech) университети биоинженери Михаил Шапиро бўлиб, у мия фаолиятини ултратовуш орқали стимуляция қилиш бўйича тадқиқотлари билан танилган. Унинг илмий ишлари кўрсатганидек, тўлқинлар орқали нейронларни фаоллаштириш мумкин, бу эса электродларни мияга жойлаштириш заруратини бартараф этади.

Сэм Алтман илгари ҳам шундай технология орқали инсон фикрларини сунъий интеллектга етказишни орзу қилганини билдирган.

«Мен бошимга ҳеч нарса жойлаштиришни хоҳламайман. Фақат шундай тизим бўлишини истайманки, унда фақат “ўқиш режими” бўлсин — СИ фикрларимни тушунсин, лекин уларни ўзгартирмасин», — деган эди у.

Шу ғоя асосида Merge Labs «read-only» концепциясини ишлаб чиқмоқда — яъни мия фаолиятини кузатиш, лекин унга таъсир қилмасдан фикрларни таҳлил қилиш технологиясини яратиш ниятида. Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, бу технология инсон ва сунъий интеллект ўртасидаги мулоқотни янги босқичга олиб чиқиши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид