«Чилонзор» метро яқинидаги кўча 12 кунга ёпилади

18.08.2025 | 10:452 дақиқа

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги йўл қисмида қувурларни янгилаш ишлари сабабли ҳаракат вақтинча чекланади.

«Чилонзор» метро яқинидаги кўча 12 кунга ёпилади
Туман ҳокимлиги хабарига кўра, Фарҳод кўчасининг Шуҳрат чорраҳасидан «Чилонзор» метро бекати чорраҳасигача бўлган қисми 18 августдан 30 августгача ёпилади. Бу пайтда иссиқлик тармоқлари қувурлари янгисига алмаштирилади. Маълумотга кўра, таъмирлаш ишлари жамоат ва хусусий транспорт ҳаракатига муайян ноқулайликлар келтириши мумкин. Шу боис йўловчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлиш ҳамда вақтинча йўналтирилган ҳаракат қоидаларига риоя этиш сўралди. Мутасаддилар таъкидлашича, иш жараёни белгиланган муддатда тугатилиши ва кўча қайта очилиши режалаштирилган. Янгиланган қувурлар орқали иссиқлик таъминотининг барқарорлиги таъминланиши кутилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид