Доллар «хавфсиз паноҳ» мақомини қайта тиклади

АҚШ доллари анъанавий инқироз давридаги ролини қайта тиклаб, Яқин Шарқда геосиёсий қўрқув ва танқисликлар ортиб бораётган бир пайтда ўз аҳамиятини кўрсатди.

Доллар «хавфсиз паноҳ» мақомини қайта тиклади

АҚШнинг Эронга зарба берганидан кейин долларнинг кескин кўтарилиши инвесторларга бу валюта ҳали ҳам глобал «хавфсиз паноҳ» сифатида фаолият кўрсатиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Долларга бўлган қайтадан «хавфсиз паноҳ» талабининг кучайиши, охирги бир неча ойда стресс ва хавфли вазиятларда долларнинг автоматик тарзда ўз қийматини сақлашига бўлган шубҳа ортиб борганидан сўнг юзага келди. Бу шубҳалар, ўтган йилги глобал бозорда тарифлар туфайли кузaтилган сотувлар даврида долларнинг кўтарилмагани билан кучайган эди.

2-март куни АҚШ доллари барча бозорларда қимматлашди, доллар индекси қарийб 1 фоизга кўтарилиб, олти ойлик энг яхши кунни кўрсатди.

«Бугун, менимча, доллар нуқтаи назаридан классик «риск-оф» куни. Менимча, «Либерация куни» албатта олдинги тарихий мисоллардан озгина фарқ қилди», – дейди «Scotiabank»нинг FX стратеги Эрик Теорет 2025-йил 2-апрел куни эълон қилинган кенг кўламли АҚШ тарифлари глобал бозорда катта сотувларни қўзғатгани ҳақида гапирар экан.

Бу доллар учун яхши янгилик, чунки унинг «хавфсиз паноҳ» актив сифатидаги анъанавий мақоми охирги ойларда евро, йена ва олтин билан рақобатга дуч келган эди. Таҳлилчилар фикрича, долларга фойда келтирган омил АҚШ бозорларининг чуқурлиги ва барқарорлиги бўлди.

«Агар сиз рискни камайтирмоқчи бўлсангиз ва катта ҳажмда камайтириш керак бўлса, АҚШ ғазна бозори бу оқимларнинг барчасини бошқара олади», – дейди Теорет.

Инқироз даврида глобал инвесторлар облигацияларга югурганда долларга талаб ошади.

«Доллар учун алтернатив йўқлиги инвесторларни юқори ўзгарувчанликда ҳам ундан узоқлаштиришни қийинлаштиради. Шунинг учун мен доллар ҳали ҳам «хавфсиз паноҳ» актив сифатида ишлашини кўришдан ҳайрон эмасман», – дейди «Mercer Advisors»нинг бош инвестиция офицери Дон Калкагни.

«Хавфсиз паноҳ» таъсири сақланиб қолди

Ўтган йил бозордаги ўзгарувчанликда долларнинг «хавфсиз паноҳ» сифатидаги талабини қўлга кирита олмаслиги асосан АҚШнинг ўзи таҳдид манбаи бўлгани билан боғлиқ эди. Таҳлилчилар Вашингтоннинг тариф сиёсати глобал сотувларни қўзғатиб, инвесторларни нотўғрилик юзага келтирган мамлакат валютасидан паноҳ излашга иштиёқсиз қилган, деб ҳисоблайди.

«Либерация куни долларнинг марказий ролини пасайтирди … инвесторлар эса (жаҳоннинг қолган қисми)ни афзал кўра бошлади», – дейди «Macro Hive» тадқиқот ва стратегия фирмаси таҳлилчиси Бенжамин Форд.

Унинг сўзларига кўра, нефт шоки ҳам глобал инвесторларни сўнгги уч ойда қидириб келган позицияларидан чиқариб, уларни долларни узоқ муддатли сақлашга ундаган.

«Долларнинг «хавфсиз паноҳ» сифатидаги таъсири АҚШ ичидаги шоклар хавфини кўрган вақтда пасайиши мумкин эди, аммо халқаро геосиёсий инқирозда унинг таъсири сақланиб қолгандай», – дейди «BNY»нинг Америка бўйича макро стратегияси таҳлилчиси Жон Велис.

Ҳамма нарса шунчаки эмас

Шу билан бирга, ҳамма ҳам доллар бошқа шароитларда ҳам шу қадар барқарор паноҳ бўлади, деб ишонмайди.

«Бугунги фаолият долларда ҳали ҳам «хавфсиз паноҳ» хусусияти сақланганини кўрсатади, деб ўйлайман. Аммо баҳс ҳали тугамади», – дейди «Rabobank»нинг FX стратегияси раҳбари Жейн Фоли.

2-март куни долларга таъсир қилган омиллар фақат «паноҳ талабидан» эмас, балки АҚШнинг энергия экспортчиси сифатидаги мақоми ҳам эди. Бу эса Америка иқтисодиётини нефт нархлари шокларидан сақлайди, одатда эса импортга боғлиқ иқтисодиётлар таъсир кўради.

«Агар шок энергияга ёки ликвидликка боғлиқ бўлмаса, доллар шунчаки иқтисодий қўрқув ҳолатида кўп самара бермаслиги мумкин», – дейди «State Street Investment Management»нинг валюта бўйича катта портфел бошқарувчиси Аарон Хёрд.

Унинг фикрича, АҚШдаги юқори молиявий дефолтлар, сиёсатдаги ўзгарувчанлик ва глобал активларга юқори очиқлик долларнинг катта шоклар даврида рискли активлар билан боғлиқлигини оширади.

«Агар нефт қиймати ошиб, рискга иштиёқ пасаяверса, долларга талаб ҳам давом этади. Агар нефт қиймати тушса, одатдаги «хавфсиз паноҳ» валюталари – Швейцар франки ва Япон йенаси қайта олға чиқиши мумкин», – деди Форд.

Теглар

Мавзуга оид