add

Экология инспекторига куч ишлатган «замҳоким» ишдан олинди

25.11.2025 | 18:358842 дақиқа

Ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан иш қўзғатилган бўлиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Экология инспекторига куч ишлатган «замҳоким» ишдан олинди

Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокими ўринбосари Экология қўмитаси инспекторига куч ишлатиб, Миллий гвардия ходимлари ёрдамида туман ИИБга олиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Экология бўйича тузилган Махсус комиссияга кўра, ҳоким ўринбосари ҳодиса сабаб ишдан олинган.

«Мазкур ҳолат юзасидан мутасаддилар томонидан ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди.Ўрганиш ишлари натижасида Бувайда тумани ҳокими ўринбосари С.Хизиров лавозимидан озод этилди», - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан иш қўзғатилган бўлиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Якуни бўйича ҳоким ўринбосарининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши айтилди.

Маълумот учун, Экология қўмитаси инспектори Ахроржон Ниёзов аҳоли мурожаати асосида ҳолат жойига бориб, ноқонуний дарахт кесилишини аниқлаган ва ҳолатни расмийлаштирмоқчи бўлган.

Аммо унинг қонуний фаолиятига туман ҳокими ўринбосари Сайиджон Хидиров томонидан зўравонлик йўли билан қаршилик қилинган. Гувоҳларнинг айтишича, вазифасини бажараётган инспектор аввал асоссиз калтакланган, кейин эса миллий гвардия ва ИИБ ходимлари ёрдамида куч билан ҳудуддан олиб чиқилиб, туман ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Рейд давомида туманнинг Найман МФЙ ҳудудидаги зовур атрофида ноқонуний дарахт кесиш ҳолати тасдиқланган. 26 тўп кам қимматли дарахтнинг қонунга хилоф равишда кесилгани аниқланган. Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми бўйича баённома тузилиб, 10,3 миллион сўм жарима ҳамда 45,8 миллион сўмлик атроф-муҳитга етказилган зарар ҳисоблаб чиқилган.

Теглар

Мавзуга оид