add

Элчи фақат сиёсатчимас: Президент ойлиги ошган элчиларга қатъий талаб қўйди

Йиғилишда чет элдаги элчихоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналар штатлари, улар ва Ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг ойлиги ошгани айтилди.

Элчи фақат сиёсатчимас: Президент ойлиги ошган элчиларга қатъий талаб қўйди

Ўзбекистон тарихида илк бор ташқи савдо айланмаси 80 миллиард доллардан ошиб, экспорт ҳажми 33,5 миллиард долларга етди. Шунингдек, жалб қилинган хорижий инвестициялар миқдори 43 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда бугун, 15 январ куни ўтказилган Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

«Лекин барча дипломатик ваколатхоналаримиз буни тўғри англаб, мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга соляптими? Дипломатик фаолиятни баҳолашнинг битта ўлчови бор, у ҳам бўлса – натижа!Шу боис, ҳозирги шароитда элчи дегани фақат сиёсий мулоқот юритувчи шахс эмас. Элчи бу – инвестиция ва технологиялар олиб келадиган, янги экспорт бозорларини очадиган, транспорт-логистика йўлакларини ишга соладиган, туристлар оқимини кўпайтирадиган, қонуний меҳнат миграцияси учун шароит яратадиган, энг асосийси, фуқароларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган давлат вакилидир», – деди Президент.

Йиғилишда чет элдаги элчихоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналар штатлари, улар ва Ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг ойлик иш ҳақи кўпайтирилгани қайд этилди. Энди элчилар фаолият юритаётган давлатдан экспорт тушумлари, туристлар оқими, қонуний иш жойларига фуқароларни юбориш улар учун KPI бўлиши белгиланди.

Президент иқтисодий дипломатияни кучайтириш орқали экспорт ва инвестициялар ҳажмини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Унга кўра, иқтисодий дипломатия – янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш орқали инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилади. Иқтисодий хавфсизлик эса давлат хавфсизлигининг асосий пойдевори ҳисобланади.

Теглар

Мавзуга оид