add

Энди чиқинди хизматлари учун тўловлар фақат онлайн амалга оширилади

2026 йил 1 январдан чиқинди хизматлари учун тўловларни уйма-уй юриб ундириш тўхтатилади.

Энди чиқинди хизматлари учун тўловлар фақат онлайн амалга оширилади

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда маиший чиқинди хизматлари учун тўловлар фақат электрон тизимлар орқали амалга оширилади. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Тўловларни қабул қилиш ва абонентлар ҳисобини юритишни фақатгина:

— Агентликнинг «Тоза макон» биллинг тизими;

— электрон тўлов тизимлари;

— интернет алоқаси билан таъминланмаган, ҳудуд марказидан олис масофада жойлашган аҳоли яшаш пунктлари учун истисно тариқасида тижорат банклари кассалари, «Ўзбекистон почтаси» АЖ почта бўлимлари орқали амалга оширилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 мартдаги 1044-сон Қонунига кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларга ҳар ойнинг 5 санасида СМС орқали хабарнома юборилади, қарз 5 кун ичида бартараф этилмаса, электр учун тўлов қилиш вақтинчалик чекланади ва бу қарздорлик бартараф этилиши билан автоматик тарзда ечилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони фаолияти тугатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Энди чиқинди хизматлари учун тўловлар фақат онлайн амалга оширилади | Vaqt.uz