add

Энг яхши микрокредит ва автокредит ставкаларини қайси банклар таклиф қилмоқда?

Бугун 11:154142 дақиқа

Марказий банк 2025 йил 8 декабр ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Энг яхши микрокредит ва автокредит ставкаларини қайси банклар таклиф қилмоқда?

Марказий банк 2025 йил 8 декабр ҳолатига кўра тижорат банклари томонидан ажратилаётган микрокредитлар ва автокредитлар бўйича фоиз ставкалари бўйича янги маълумотларни эълон қилди.

Янгиланган кўрсаткичларга кўра, микрокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 31,7 фоизни, автокредитларда эса 23,5 фоизни ташкил этмоқда.

Микрокредитлар сегментида энг паст ставкалар 22,6–27 фоиз оралиғида бўлиб, уларни асосан Мадад Инвест Банк, Алоқабанк, Трастбанк, Инфинбанк ва Узум Банк таклиф этмоқда. Миллий банк, БРБ ва Зираат Банк ҳам бозорда нисбатан ўрта даражадаги ставкалар билан иштирок этмоқда. 28 фоиздан юқори ставкалар Капиталбанк, Асакабанк, Турон Банк ва Асиа Аллианcе Банк томонидан белгиланган.

Апех Банк 33,9 фоиз ставкани белгилаган бўлса, Давр Банк ва Ипак Юли Банкда бу кўрсаткич 35–36 фоиз атрофида. ТБC Банк ҳам 36,1 фоиз ставка таклиф қилмоқда. Ипотека банк, Тенге Банк ва Анорбанк микрокредитлар бўйича энг юқори — 38 дан 40,9 фоизгача бўлган ставкаларни қўлламоқда.

Автокредитлар бўйича энг мақбул таклифлар 20–21 фоиз атрофида бўлиб, уларни Ипотека Банк, Гарант Банк, Давр Банк ва Ҳамкорбанк тақдим этмоқда. Инфинбанк ва ОФБда ставка 21–21,5 фоизни ташкил этади. СҚБ ва Асиа Аллианcе Банкда автокредитлар 22,9 фоиз этиб белгилаган.

23–26 фоизли таклифлар эса бир қатор йирик банклар томонидан таклиф қилинмоқда. Улар орасида Халқ Банки, БРБ, Алоқабанк, Асакабанк, Микрокредитбанк ва Трастбанк мавжуд. Энг юқори ставка эса Трастбанкда 26,6 фоизни ташкил этмоқда.

Марказий банк маълумотларга изоҳ бериб, автосаноат корхоналари билан махсус келишувлар асосида айрим банкларда пастроқ ставкалар қўлланилиши мумкинлигини қайд этган.

Теглар

Мавзуга оид