add

Энг яхши микрокредит ва автокредит ставкаларини қайси банклар таклиф қилмоқда?

Бугун 10:212 дақиқа

Марказий банк 2026 йил 19 январ ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Энг яхши микрокредит ва автокредит ставкаларини қайси банклар таклиф қилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2026 йил январ ойининг сўнгги иш кунлари ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилаётган микрокредит ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Янги ҳафта маълумотлари кредит бозорида кескин силжишлар йўқлигини, аммо сегментлар кесимида фарқлар сақланаётганини кўрсатмоқда.

photo_2026-01-20_10-45-34

Микрокредитлар

Янги ҳафтада микрокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 31,7 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган ҳафтада 32,0 фоиз, ундан олдинги ҳафтада эса 31,6 фоиз атрофида бўлган. Демак, икки ҳафталик динамикада микрокредитлар сегментида аввало енгил ўсиш, кейин эса барқарорлашув кузатилмоқда.

Энг паст фоизли микрокредит

Энг паст микрокредит ставкаси янги ҳафтада «Trastbank»да 24,7 фоиз даражасида қайд этилди. Ўтган ҳафтада эса энг мақбул таклиф «Infinbank» томонидан 24,0 фоиз билан тақдим этилган эди. Ўрта сегментда «Aloqabank», «Turonbank» ва «Milliybank» микрокредит ставкалари 24,9–25,7 фоиз оралиғида шаклланди. Юқори сегментда эса вазият деярли ўзгармади: «Anorbank» ва «Tengebank» микрокредитларни мос равишда 41,7 ва 42,7 фоизда таклиф қилмоқда. Бу кўрсаткичлар ўтган икки ҳафтада ҳам энг юқори даражада қолган.

photo_2026-01-20_10-45-34 (2)

Автокредитлар

Автокредитлар бозорида янги ҳафтада ўртача фоиз ставкаси 23,3 фоизни ташкил этди. Ўтган ҳафтада бу кўрсаткич 23,2 фоиз, ундан олдинги ҳафтада эса 23,6 фоиз атрофида бўлган. Шу тариқа, автокредитлар сегментида аввал пасайиш, кейин эса нисбий барқарорлик қайд этилди.

Энг паст фоизли автокредит

Энг паст автокредит ставкаси янги ҳафтада «Infinbank»да 17,7 фоиз даражасида белгиланди. Ўтган ҳафтада эса энг мақбул таклиф «Ipotekabank» томонидан 19,7–20,0 фоиз атрофида таклиф қилинган эди. Ўрта сегментда «Aloqabank», «Xalq banki» ва «Asia Alliance bank» автокредитларни 22,5–23,1 фоиз оралиғида тақдим этмоқда. Энг юқори ставкалар эса «Trastbank» ва «Madad Invest bank»да сақланиб, 26,6–27,9 фоизни ташкил этди.

Умуман олганда, янги ҳафта маълумотлари микрокредитларда юқори фоиз босими сақланаётганини, автокредитларда эса банклар рақобати ҳисобидан нисбатан қулай шартлар шаклланаётганини кўрсатади.

Теглар

Мавзуга оид