Энг яхши микрокредит ва автокредит ставкаларини қайси банклар таклиф қилмоқда?
Марказий банк мамлакатдаги тижорат банклари таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитларнинг янгиланган фоиз ставкаларини маълум қилди.
© ShutterstockМарказий банк мамлакатдаги тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини янгилади. 2026-йил 5-октябр ҳолатига аҳолига ажратилаётган микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 27,6 фоизни, автокредитлар бўйича эса 21,3 фоизни ташкил этди. Ўтган ҳафтага нисбатан микроқарзларнинг ўртача ставкаси 0,6 фоиз пунктга, автокредитларники эса 0,2 фоиз пунктга пасайган.
Микроқарз ставкалари
Микроқарзлар сегментида энг паст фоиз ставкаси 21,5 фоиз билан «Mikrokreditbank»да қайд этилди. Кейинги ўринларда «Infinbank» — 24,0 фоиз, «Trastbank» ва «Asia Alliance bank» — 24,3 фоиз ҳамда «Agrobank» — 24,4 фоиз ставка билан жойлашди.
Шунингдек, «Milliy bank» ва «Aloqabank»да микроқарз ставкаси 24,9 фоиз, «Universal bank»да 25,2 фоиз, «SQB»да 25,6 фоиз, «Asaka bank»да 25,8 фоиз ва «Xalq banki»да 26,1 фоизни ташкил этмоқда.
«Ziraat bank» микроқарзларни 26,5 фоиз, «Kapital bank» 27,0 фоиз, «Poytaxt bank» 27,3 фоиз, «BRB» 28,2 фоиз ва «OFB» 28,3 фоиз ставкада таклиф қилмоқда.
Юқори ставкалар «Garant bank»да 30,3 фоиз, «Hamkorbank»да 30,4 фоиз, «Apex bank»да 30,7 фоиз, «Ipoteka bank»да 33,4 фоиз, «Anor bank»да 33,8 фоиз, «Davr bank»да 34,3 фоиз, «Tenge bank»да 35,3 фоиз, «Ipak yuli bank»да 35,8 фоиз ва «Uzum bank»да 38,0 фоиз билан қайд этилган. «AVO bank»да ставка 39,9 фоиз, «TBC bank»да эса 46,7 фоизни ташкил этган.

Автокредит ставкалари
Автокредитлар бўйича энг паст ставка 18,1 фоиз билан «Apex bank»да қайд этилди. Кейинги ўринларда «Aloqabank» — 19,1 фоиз, «Ipoteka bank» — 20,0 фоиз, «Milliy bank» — 20,1 фоиз ҳамда «SQB» — 21,5 фоиз ставка билан жойлашди.
Шунингдек, «Asaka bank» 21,7 фоиз, «Ipak yuli bank» 21,8 фоиз, «TBC bank» 22,0 фоиз, «Turon bank» 22,3 фоиз ва «Poytaxt bank» 22,7 фоиз ставкада автокредит ажратмоқда.
«OFB»да автокредит ставкаси 23,1 фоиз, «Garant bank»да 23,3 фоиз, «Trastbank»да 23,6 фоиз, «Asia Alliance bank»да 23,7 фоиз ҳамда «Octobank» ва «Mikrokreditbank»да 24,0 фоизни ташкил этмоқда.
Юқори ставкалар «Davr bank»да 25,0 фоиз, «Anor bank» ва «Hamkorbank»да 27,0 фоиз билан қайд этилган. Шу тариқа, янги маълумотлар бўйича рўйхатдаги банклар орасида автокредитнинг энг юқори ставкаси 27,0 фоизни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ январ–август ойларида «Маҳалла лойиҳаси» доирасида ҳудудларга жами 14,76 трлн сўм кредит ажратилганлиги ҳақида маълумот берилганди. 2025 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 10,02 трлн сўмни ташкил этган. Яъни бу 47,3 фоиз ўсиш дегани. Кредитлаш ҳажми бўйича эса Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда.





