Эртага Самарқандда 18 соат давомида электрда узилишлар бўлиши мумкин
Кеча 22:301 дақиқа
7 октябрь куни Самарқанд вилоятининг барча туманларида электр таъминотида вақти-вақти билан узилишлар кузатилиши мумкин.

Самарқанд вилоятининг барча туманларида 7 октябрь куни соат 00:00 дан 18:00 гача электр таъминотида вақти-вақти билан узилишлар кузатилади. Бу ҳақда «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали маълум қилди.
Қайд этилишича, вилоят бўйлаб электр энергиясининг вақтинча ўчиб-ёниши 500/220/10 кВ кучланишли «Сўғдиёна» подстанциясидаги таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. Ушбу подстанциянинг Т-1 трансформаторида режали таъмирлаш жараёни олиб борилади.
Таъмирлаш ишлари белгиланган вақт оралиғида, яъни 18 соат давом этиши режалаштирилган.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ матбуот хизмати истеъмолчилардан мазкур ҳолатни тўғри тушунишларини сўраган.





