add

Федерал захира тизими ставкани 0,25 фоизга туширди: АҚШ фонд бозорларида сакраш

Бугун 09:282662 дақиқа

АҚШ Федерал захира тизими кетма-кет учинчи марта ставка туширгач, АҚШ фонд индекслари кескин ўсди. S&P 500 янги чегарага яқинлашди, инвесторлар эса «Санта раллиси»ни кутмоқда.

Федерал захира тизими ставкани 0,25 фоизга туширди: АҚШ фонд бозорларида сакраш

АҚШда 10 декабр куни фонд бозорлари кучли раллини намоён қилди. Федерал  захира тизимининг учинчи марта кетма-кет фоиз ставкасини тушириши инвесторлар кайфиятини бир зумда ўзгартирди ва асосий индекслар барчаси ижобий ҳудудда савдо якунлади. Бозордаги асосий савол — йил охиригача анъанавий «Санта-клаус раллиси» бошланадими ёки йўқми.

АҚШ Федерал захира тизими асосий ставкани 0,25 фоиз пунктига 3,5 фоиздан 3,75 фоизгача дипазонга туширди. ФЗТ сентябр ва октябр ойларида ҳам ставкани шунчага пасайтирган эди.

S&P 500 кун якунларига кўра 0,7 фоизга ошиб, 6886 пунктга етди. Сессия давомида индекс тарихий максимални қайта янгилашга яқин келди, аммо рекорд даражада мустаҳкамланишга улгурмади. Айрим таҳлилчиларнинг айтишича, агар иқтисодий шароит барқарор қолса, S&P 500 «яқин ҳафталарда» 7000 пунктдан ошиши мумкин.

Dow Jones Industrial Average эса 1,1 фоизга кўтарилиб, асосий бенефициарлардан бирига айланди. CNBC телевидениесининг таъкидлашича, саноат гигантлари ФЗТ қарорига энг тез реакция қилган сектор бўлди. Технологик компаниялар учун эса вазият бироз мураккаброқ кечди: Nasdaq Composite кун давомида «қизил зона»да бўлди, аммо кун якунида 0,5 фоиз ўсиш қайд этди.

Энг катта сюрприз Russell 2000 индекси тарафидан келди. Кичик капитализацияли компаниялардан иборат бу индекс 1,4 фоизга юқорилаб, 2562 пункт билан ўзининг мутлақ рекордини яратди. Таҳлилчилар фикрича, айнан шу сегментдаги ралли бозордаги оптимизмнинг кенг қамровли эканини кўрсатади.

Трейдерлар 2026 йилда ФЗС камида бир марта яна мослашувчан сиёсатга ўтишини кутмоқда. Айримлари эса икки марта ставка туширилишига ҳам пул тикишмоқда. Бозорда ралли давом этиши инфляция динамикаси ва ФРСнинг кейинги баёнотига бевосита боғлиқ бўлади.

Теглар

Мавзуга оид