Logo

Fitch қароридан сўнг UzNIF акциялари 32 фоизга қимматлашди

Бугун 18:554 дақиқа

Fitch агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини «барқарор»дан «ижобий»га оширгач, UzNIF акциялари Лондон фонд биржасида IPO нархига нисбатан 32 фоиздан ортиқ қимматлашди.

Fitch қароридан сўнг UzNIF акциялари 32 фоизга қимматлашди

Fitch халқаро рейтинг агентлигининг Ўзбекистон суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини «барқарор»дан «ижобий»га ошириш ҳақидаги қарори халқаро инвесторлар томонидан ижобий қабул қилинди. Бу қарордан кейин Миллий инвестиция фонди (UzNIF) қимматли қоғозларининг қиймати сезиларли даражада ўсди.

3 июн куни Лондон фонд биржасида бўлиб ўтган савдоларда UzNIF глобал депозитар тилхатлари (GDR) нархи қарийб 33 долларгача кўтарилди. Бу май ойидаги IPO даврида белгиланган 25 долларлик жойлаштириш баҳосидан 32 фоиздан ортиқ юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Савдолар давомида GDRлар энг юқори нуқтага тахминан соат 14:15 атрофида етиб, 33 долларга яқинлашди. Кун якунида эса қимматли қоғозлар нархи 32 доллар атрофида шаклланди.

Рейтингнинг аҳамияти


Ҳозирги вақтда UzNIF акциялари «Тошкент» Республика фонд биржасида 5,5–5,65 сўм оралиғида савдоланмоқда. Бу IPO вақтидаги жойлаштириш баҳосига нисбатан 18–21 фоиз юқори кўрсаткичдир.

Мутахассислар фикрича, Fitch томонидан берилган ижобий прогноз Ўзбекистоннинг халқаро молия бозорларидаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу эса мамлакатнинг 2030 йилгача инвестицион даражадаги «BBB» рейтингига эришиш мақсадини қўллаб-қувватлаши мумкин.

Шунингдек, рейтингнинг яхшиланиши халқаро институционал инвесторлар қизиқишини ошириб, Ўзбекистон капитал бозорига қўшимча инвестициялар жалб қилинишига замин яратиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 февралда қабул қилинган ПҚ–74-сонли қарорга мувофиқ, 2026 йил якунига қадар «Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси» АЖ устав капиталидаги 30 фоизгача акциялар халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи оммавий таклиф орқали сотилиши маълум қилинган эди. 29 апрел куни эса Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси (UzNIF) 30 фоиз улуши учун IPO бошланганини эълон қилди. Акцияларнинг илк марта оммавий чиқарилиши London Stock Exchang ва Тошкентда икки томонлама, «дуал листинг» кўринишида ўтказилди.

IPO доирасида оддий акциялар ва глобал депозитар тилхатлар (GDR) таклиф этилди. Таклиф қилинган барча қимматли қоғозлар жамғарманинг ягона акциядори ҳисобланган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан сотувга чиқарилди. Жами 1,56 трлн дона акция таклиф қилинди, бу жамғарма акциядорлик капиталидаги 31 фоиз улушга тўғри келади. Битта глобал депозитар тилхат 64 700 та акцияга тенг қилиб белгиланди. Тошкент фонд биржасида қарийб 47,9 млрд дона акция сотилди.

Жисмоний шахслар учун акция нархи 4,65 сўм қилиб белгиланган бўлиб, 12 млрд сўмгача буюртма берган инвесторларга 5 фоизлик чегирма қўлланилди. Натижада улар акцияларни 4,41 сўмдан харид қилди.

London Stock Exchang биржасида эса 1,5 трлн донага яқин акция 23,4 млн дона глобал депозитар тилхат — ГДР шаклида жойлаштирилди. Ҳар бир ГДР нархи 25 доллар қилиб белгиланди. Жалб қилинган маблағларнинг умумий суммаси қарийб 603,6 млн долларни ташкил этди. Барча қимматли қоғозларни амалдаги акциядор — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сотгани сабабли, компаниянинг ўзи IPO маблағларини олмайди.

Шунингдек, келгуси 30 кун ичида қўшимча жойлаштириш опциони доирасида яна 3,5 млн донагача ГДР сотилиши мумкин. Агар ушбу механизм тўлиқ ишга туширилса, IPO доирасида сотилган улуш 35 фоизгача, жалб қилинган маблағ ҳажми эса 692 млн долларгача етади. Бирламчи жойлаштириш нархидан келиб чиқиб, Миллий инвестиция жамғармасининг бозор капитализацияси 1,95 млрд долларга баҳоланди.

IPO натижалари

IPO жараёнида инвесторлар талаби таклиф ҳажмидан тўрт баробардан кўпроқ бўлиб, умумий талаб 2,9 млрд долларни ташкил қилди. Бунда асосий қизиқиш Буюк Британия (41 фоиз) ва АҚШ (37 фоиз) ҳисобига тўғри келди. Асосий инвесторлар қаторида BlackRock, Franklin Resources ва Redwheel иштирок этди. Инвесторлар орасида тақсимланган акцияларда эса Буюк Британия яққол пешқадам бўлди — 59 фоиз. АҚШдаги инвесторлар учун IPO'дан 30 фоиз улуш тақдим қилинди.

Маҳаллий инвесторларнинг IPO'даги улуши эса 3 фоиз бўлиб, 214,6 млрд сўм ёки 17,7 млн долларни ташкил қилди. Бунда акцияларнинг 71,6 фоизи чакана инвесторлар ҳисобига тўғри келди. UzNIF IPO'сида 5 мингга яқин маҳаллий чакана инвестор қатнашган бўлса, уларнинг ўртача хариди 31,5 млн сўм бўлди.

GDR'лар савдоси London Stock Exchang 13 майдан бошланди. Тошкент республика фонд биржасида эса UZNF тикери остида 18 майдан муомалага чиқарилди. 18 май, савдоларнинг биринчи кунида UzNIF акциялар Тошкент фонд биржасида 70 фоиздан кўпроқ қимматлади. 1 дона акция нархи 7,5 сўмгача кўтарилди.

Бироқ, кейинчалик шу куни бозорда нархларнинг тўғриланиши содир бўлди ва акциялар кунни 5,46 сўм нарх билан якунлади. 20 май ҳолатига кўра, жамғарманинг 1 дона акцияси нархи 5,7

Теглар

Мавзуга оид