add

«Ғишткўприк» пости интеллектуал божхона маскани бўлиши ваъда қилинмоқда

Қайта қурилган «Ғишткўприк» божхона постида автомобиллар учун ҳам «яшил» ва «қизил» йўлак бўлади.

«Ғишткўприк» пости интеллектуал божхона маскани бўлиши ваъда қилинмоқда

Қурилиш ишлари давом этаётган «Ғишткўприк» божхона постига Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов бориб кўрди. Энди бу 9 гектарлик ҳудуддаги объект оддий рақамлашган эмас, балки интеллектуал пост сифатида фаолият юритади, деб хабар бермоқда қўмита матбуот хизмати.

Бу ерда пиёда йўловчилар учун жорий қилинган «яшил» ва «қизил» йўлаклар тизими илк бор енгил автотранспорт воситаларига ҳам татбиқ этилади. Мазкур мақсадда нафақат республикада ва бутун Марказий Осиё минтақасида биринчи марта «Z-портал» сканер мажмуаси ўрнатилди.

gishtkoprik3

Навбатларнинг олдини олиш учун постда 16 та автойўлак қурилган, автобуслар эса алоҳида йўлаклар орқали ҳаракатланади. Шу билан кунлик ўтказувчанлик 1500 та автомашина ва 50 мингдан ортиқ йўловчига етказилди.

«Ғишткўприк» постида «яшил энергия»га ҳам катта эътибор қаратилган. Қуёш панеллари нафақат электр манбаси, балки автотураргоҳ вазифасини ҳам бажаради.

gishtkoprik2

Экологияга эътибор ифодаси сифатида постни реконструкция қилишда бор мавжуд дарахтлар сақлаб қолинди. Лойиҳалаш ишлари ҳам айнан шунга мос равишда бажарилди. Куз мавсумида эса 2 мингдан зиёд янги кўчатлар экилиб, ҳудуд янада кўкаламзорлаштирилди.

gishtkoprik1

Эслатиб ўтамиз: Қозоғистон чегарасидаги Ғишткўприк божхона пости 2025 йилнинг 5 февралида 4 ойлик таъмирлаш важи билан ёпилган эди. Унинг қачон расман қайта очилиши маълум қилинмаган.

Теглар

Мавзуга оид

«Ғишткўприк» пости интеллектуал божхона маскани бўлиши ваъда қилинмоқда | Vaqt.uz