
Грецияда шов-шув: бош вазир алкотестерга пуфлатиб текширилди
Греция бош вазири Кириакос Мицотакис кечки овқатдан қайтар экан, йўл полицияси томонидан текширув учун тўхтатилиб, алкотестерга пуфлатиб кўрилди.

Греция бош вазири Кириакос Мицотакис жамоатчилик эътиборини тортган ғайриоддий ҳолатга дуч келди. У Жамоат хавфсизлиги вазири Михалис Хрисохоидис билан бирга кечки овқатдан қайтар экан, Афинада йўл ҳаракати полицияси томонидан тўхтатилди.
Полиция ходимлари мамлакат бўйлаб олиб борилаётган стандарт алкотест назорати доирасида бош вазир ва унинг ҳамроҳини текширувдан ўтказди. Алкотестер натижаларига кўра, Кириакос Мицотакис ҳам, вазир Хрисохоидис ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилмагани аниқланди, деб ёзмоқда Sondakika.com нашри.
Греция оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, бош вазир текширув жараёнида полиция ходимлари билан суҳбатлашиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича амалга оширилаётган назорат чоралари ҳақида қисқача маълумот олган. Назорат якунлангач, Мицотакис полициячилар билан эсдалик учун суратга тушиб, йўлини давом эттирган.
Ушбу ҳолат тасвирлари қисқа вақт ичида Греция медиамайдонда кенг тарқалди ва ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинди. Кўплаб фойдаланувчилар буни қонун олдида барчанинг тенг эканига яққол мисол сифатида баҳолади.
Айни пайтда Греция ҳукумати йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш мақсадида маст ҳолда транспорт бошқаришга қарши назоратларни кучайтирган. Расмийлар бу каби текширувлар ҳар қандай лавозим эгасига нисбатан истисносиз амал қилиниши лозимлигини таъкидламоқда.
Аввалроқ Қирғизистон фан, олий таълим ва инновация вазири Бахтиёр Ўрозов Чуй вилоятининг Қой-Тош қишлоғида маст ҳолда автомобил бошқаргани учун ишдан бўшатилгани ҳақида хабар





