«Hamkorbank» бошқарув раиси Бахтиёржон Жўраев лавозимидан озод этилди

Бугун 15:101 дақиқа

Полшалик банкир Рафал Юшчак «Hamkorbank» бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

«Hamkorbank» бошқарув раиси Бахтиёржон Жўраев лавозимидан озод этилди

Ўзбекистондаги хусусий банклардан бири бўлган «Hamkorbank» АТБ бошқаруви таркибида ўзгариш юз берди. Полшалик банкир Рафал Юшчак банк бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланганини ўзининг Facebook саҳифаси орқали маълум қилди. Банк ҳозирча ушбу тайинлов бўйича расмий баёнот эълон қилмаган.

Рафал Юшчак

Рафал Юшчак молиявий хизматлар соҳасида 26 йилдан ортиқ тажрибага эга банкир бўлиб, асосан бизнесни ривожлантириш, трансформация жараёнлари ва банк бошқаруви йўналишларида фаолият юритган. У PKO BP, FUIB Ukraine, Getin Holding, Alfa Bank Belarus ва Alfa Bank Ukraine каби молиявий институтларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Юшчак фаолияти давомида рақамли банк хизматлари, янги маҳсулотларни жорий этиш ва банкларни трансформация қилиш бўйича тажрибаси билан танилган. Унинг бошқаруви остидаги айрим банклар халқаро нашрлар томонидан «Йил банки» сифатида эътироф этилган.

Баҳтиёржон Жўраев

Мазкур лавозимда бунга қадар Баҳтиёржон Тўймуратович Жўраев ишлаб келаётганди. У 1981 йилда Андижон вилоятида туғилган. У банк тизимида 2002 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ҳамкорбанк бошқарув раиси лавозимида эса 2021 йилдан бошлаб ишлаган. Банк соҳасидаги янгиликларни бериб борувчи «Банкирлар учун» телеграм каналига кўра, Баҳтиёржон Жўраев ўз ихтиёрига кўра мазкур лавозимни тарк этган ва мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Теглар

Мавзуга оид