add

Индонезияда саҳнида 11 киши бўлган самолёт бедарак йўқолди

Индонезияда ички рейсни амалга ошираётган ATR42-500 самолёти билан алоқа узилди, қутқарув амалиёти бошланди.

Индонезияда саҳнида 11 киши бўлган самолёт бедарак йўқолди

Индонезияда саҳнида 11 нафар одам бор бўлган йўловчи самолёти бедарак йўқолди. «Indonesia Air Transport» авиакомпаниясига тегишли ATR 42-500 турбопарракли самолёти шанба куни ички рейс вақтида авиадиспетчерлар билан алоқани йўқотган. Самолёт Йогякарта шаҳридан Макассар томон учиб кетаётган бўлган.

ATR42—500 2

Индонезия Транспорт вазирлиги маълум қилишича, PK-THT борти рақамли ҳаво кемаси билан сўнгги алоқа маҳаллий вақт билан соат 13:17 да ўрнатилган. Самолётнинг охирги аниқланган жойи Жанубий Сулавеси провинциясидаги Марос туманига қарашли Леанг-Леанг ҳудуди яқинида бўлган. Шу заҳотиёқ мамлакатнинг Миллий қидирув-қутқарув агентлиги — «Basarnas» томонидан кенг кўламли қидирув ва қутқарув амалиёти бошланган.

«Basarnas» ҳудудда махсус оператив штаб ташкил этган ва қутқарув гуруҳлари самолёт сўнгги бор кузатилган координаталар томон йўналтирилган. Фуқаро авиацияси бош бошқармаси эса барча тегишли идоралар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бораётганини билдирган.

Расмий маълумотларга кўра, самолётда жами 11 киши — саккиз нафар экипаж аъзоси ва уч нафар йўловчи бўлган. Дастлабки метеомаълумотлар парвоз вақтида ҳаво қисман булутли бўлганини, кўриш масофаси эса тахминан саккиз километрни ташкил этганини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, мутахассислар бу маълумотлар ҳозирча текширувдан ўтаётганини таъкидламоқда.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Қидирув ишлари Жанубий Сулавесининг тоғли ва ўрмонли релефи туфайли мураккаб шароитда олиб борилмоқда. Мутахассислар самолёт жойлашган эҳтимолий ҳудудни аниқлаш учун ҳаво ва ер усти воситаларидан фойдаланмоқда.

Индонезия — ороллардан иборат йирик давлат бўлиб, мураккаб география ички авиация учун қўшимча хавфлар туғдиради.

Теглар

Мавзуга оид