add

Истанбулда ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади топилди: икки гумондор ушланди

25.01.2026 | 12:132 дақиқа

Истанбулнинг Шишли туманида ўзбекистонлик аёл жасади топилиши ортидан тергов бошланди. Гувоҳларнинг кўрсатмалари ўрганилмоқда.

Истанбулда ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади топилди: икки гумондор ушланди

24 январ куни маҳаллий вақт билан 20:00 лар артрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида Қуюулибоғ кўчасидаги чиқинди контейнерларидан бирида аёл кишининг чойшабга ўралган жасади топилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жасадни маҳаллада чиқиндиларни саралаб юрувчи шахс топган. У дарҳол машъум топилма ҳақида полицияга хабар берган. Шундан сўнг ҳудуд ўраб олиниб, далилларни йиғиш ишлари олиб борилди.

Аёлнинг боши ва кесиб олинган оёқлари солинган жомадон шу ҳудуддаги бошқа чиқиндихонадан топилгани айтилмоқда.

Ҳолат бўйича кенг қамровли тергов ишлари бошлаб юборилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, воқеа 24 январ куни кечқурун рўй берган. Ҳудудга полиция ва криминалистика гуруҳлари жалб этилди, жасад суд-тиббий экспертизага юборилди.

Тергов жараёнида аёлнинг шахси аниқланиб, у 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимова экани маълум бўлди. Расмийлар ҳозирча воқеа сабаблари ва гумонланувчилар ҳақида аниқ хулоса бергани йўқ. Иш бўйича Истанбул прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Гумондорлар

Тергов материалларида гувоҳ сифатида кўрсатма берган маҳаллий аҳоли вакилларининг баёнотлари ҳам мавжуд. Улар воқеадан олдин ҳудуд атрофида шубҳали ҳаракатларни кўрганини айтган. Айрим гувоҳлар икки нафар эркак кишини кўрганини билдирган.

Аэропорт орқали Гуржистонга қочмоқчи бўлган ўзбекистонлик икки гумондор ушлангани хабар берилмоқда.

turkiya shishli 1

Гумондорлар ушлангач, Разведка бошқармаси билан ўтказилган қўшма операциялар асносида қотилликни Дурдона Ҳакимованинг севгилиси бўлган эркак содир этгани маълум бўлган. Унинг дўсти эса жасаддан қутилишда унга ёрдам берган. Юзлаб видеоёзувлар ўрганилгач, гумондондар Гуржистонга қочиб ўтиш учун аэропортга йўналгани аниқланган. Улар мамлакатни тарк этишларига 8 соат қолганида ушланган.

Полиция манбаларига кўра, топилган қўшимча ашёвий далиллар экспертизага юборилган. Тергов органлари воқеа жойи яқинидаги кузатув камералари ёзувларини ҳам ўрганмоқда.

 

Тергов давом этмоқда

Расмийлар иш жамоатчилик назоратида эканини таъкидлаб, барча версиялар кўриб чиқилаётганини билдирди, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Маҳаллий ҳокимият ҳудудда хавфсизлик чораларини кучайтирган. Прокуратура натижалар бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

Аввалроқ Туркияда ишлаётган ўзбекистонлик аёл отишмада ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид