Logo

ЖЧ-2026да илк дуранг. Канада Босния билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Бугун 02:151 дақиқа

В гуруҳида ҳам 1-тур бошланди.

ЖЧ-2026да илк дуранг. Канада Босния билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди © Foto: Getty Images

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1-тур ўйинлари давом этмоқда.

В гуруҳида Канада ўз майдонида Босния ва Ҳерцеговинага қарши майдонга тушиб, захирадан тушган Лариннинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Натижада Канада Жаҳон чемпионатлардаги биринчи очкосини қўлга киритди. Жамоа бунгача иккита мундиалда қатнашиб, 6 та ўйинжа ҳам ютқазганди.

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Осиё чемпиони Қатар Швейцария билан ўйнайди. Беллашув 13 июн куни ўтказилади.

ЖЧ-2026. В гуруҳи. 1-тур
Канада — Босния ва Ҳерцеговина 1:1

12 июн. Торонто. «BMO Fild»
Голлар: Ларин (78) — Лукич (21).
Канада — Крепеау, Жонстон, де Фугероллес, Корнелиус, Ларейя, Бюкенен (Аҳмад, 61), Коне, Эуштакиу (Осорио, 90+1), Миллар (Шаффелбург, 61), Дэвид (Давид, 61), Олувасейи (Ларин, 76).
Босния ва Ҳерцеговина — Васил, Дедич, Катич, Муҳаррамович, Колашинац (Бурниц, 84), Байрактаревич (Шунич, 74), Башич (Гигович, 62), Таҳирович, Мемич (Алайбегович, 74), Демирович, Лукич (Баздар, 62).
Огоҳлантиришлар: Жонстон (11), Демирович (45), Лукич (45+1), де Фугероллес (53), Катич (90+3).

Теглар

Мавзуга оид