add

«Lukoil»нинг Қозоғистондаги улушини «ҚaзМунaйгаз» сотиб олиши мумкин

Бугун 21:122242

Россия компанияси АҚШ санкциялари сабаб хориждаги активларини сотишни режалаштирмоқда.

«Lukoil»нинг Қозоғистондаги улушини «ҚaзМунaйгаз» сотиб олиши мумкин

«ҚазМунайГаз» Россиянинг «Lukoil» компаниясининг Қозоғистондаги қўшма лойиҳалардаги улушини сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, хабар бермоқда. Аниқ конларнинг номи ҳали айтилмаган, бироқ «Lukoil» 13,5 фоиз улушга эга бўлган Қорачағаноқ тилга олинган. Қозоғистон Энергетика вазирлиги Қорачағаноқ консорциуми доирасидаги ҳар қандай янги ҳамкорликлар санкциялар режимини инобатга олган ҳолда келишиб олинишини тасдиқлади.

Соҳа таҳлилчиси Нурлан Жумағуловнинг баҳолашича, «Lukoil»нинг Қорачағаноқдаги улуши тахминан 1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлиши мумкин. Унинг айтишича, ««Lukoil Oversiz Karachaganak» шуъба корхонасининг соф активлари 2025 йил 1 январ ҳолатига кўра 1,05 миллиард долларни, соф фойдаси эса 2024 йилда 187 миллион долларни ва 2023 йилда 202 миллион долларни ташкил этган.

Reuters’нинг хабар беришича, «Lukoil» активларига бошқа хорижий компаниялар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Shell Ghana ва Нигериядаги чуқур сув ости ҳудудларини кузатиб бормоқда, Мисрда эса «Lukoil» ҳукуматга учта концессияни сотиш эҳтимоли ҳақида маълум қилган. Молдова ва Болгарияда ҳукумат компанияни миллийлаштиришга ёки унинг инфратузилмасини эгаллаб олишга тайёргарлик кўрмоқда. Санкциялар жорий этилишидан олдин эса, Озарбайжоннинг SOCAR ва Туркиянинг Cengiz Holding компаниялари Болгария нефтни қайта ишлаш заводига даъвогарлик қилишган.

Октябр ойининг охирида «Lukoil» Gunvor Group Ltd.дан гуруҳнинг хорижий активларига эгалик қилувчи 100 фоизлик шўба корхонаси Lukoil International GmbH,’ни сотиб олиш бўйича таклиф олганини маълум қилган эди. Ноябр ойи бошида эса, АҚШ келишувни маъқулламаслигини айтганидан сўнг, Gunvor ўз таклифини қайтариб олди.

«Lukoil» Олмаота вилоятидаги сурков мойлари ишлаб чиқарувчи завод бўлган «LUKOIL Lubrikants Central Asia» МЧЖнинг 100 фоизига, "Тенгизшевройл" лойиҳасининг 5 фоизига ва "Қорачағanoq Petroleum Operating"нинг 13,5 фоизига эгалик қилади. Бундан ташқари, 2023 йилда "ҚозМунайГаз" ва LUKOIL компаниялари Каспий денгизининг Қозоғистон секторидаги «Қаломқас-денгиз, Хазар, Ауэзов» ер қаъри участкасини ўзлаштириш лойиҳаси бўйича келишувлар имзолади. Россия компанияси лойиҳада 50 фоизлик улушга эга.

Октябр ойида Буюк Британия ва АҚШ «Lukoil»га қарши санкциялар жорий этди. Бироқ, АҚШ чекловлари Каспий қувур консорциуми ва «TengizChevrOil» компанияси билан боғлиқ операцияларга татбиқ этилмайди. Британия чекловлари эса, бундан ташқари, Қозоғистондаги Қорачиғаноқ конига ҳам қўлланилмайди. АҚШ санкциялари жорий йилнинг 21 ноябридан кучга киради.

Теглар

Мавзуга оид

«Lukoil»нинг Қозоғистондаги улушини «ҚaзМунaйгаз» сотиб олиши мумкин | Vaqt.uz