Logo

Миллий гвардиянинг сохта ходимлари қалбаки ҳужжат билан банкдан 428 млн сўм кредит олди

Бугун 17:221 дақиқа

Улар сохта меҳнат шартномалари ҳамда иш ҳақи олгани тўғрисидаги маълумотномаларни тайёрлаб, тижорат банкига тақдим этган.

Миллий гвардиянинг сохта ходимлари қалбаки ҳужжат билан банкдан 428 млн сўм кредит олди © Ijtimoiy tarmoqlar

Фарғона вилоятининг Қува туманида беш киши сохта ҳужжатлар асосида банкдан 428,8 млн сўм кредит олгани аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қува туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда беш фуқаро ўзаро тил бириктириб, амалда ҳеч қаерда расман ишламаган бўлса-да, ўзларини Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисм хизматчилари сифатида кўрсатгани маълум бўлган.

Улар сохта меҳнат шартномалари ҳамда иш ҳақи олгани тўғрисидаги маълумотномаларни тайёрлаб, тижорат банкининг Қува туман филиалига тақдим этган. Шундан сўнг мазкур ҳужжатлар асосида жами 428,8 млн сўм кредит маблағини олган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Миллий гвардиянинг сохта ходимлари қалбаки ҳужжат билан банкдан 428 млн сўм кредит олди | Vaqt.uz