Logo

Намангандаги гуллар фестивали «Гиннесснинг рекордлар китоби»га кирди

Бугун 19:561 дақиқа

Фестивал дирасида Наманган шаҳри аҳолиси томонидан қўлда 29 миллиондан зиёд гул кўчати экилиган.

Намангандаги гуллар фестивали «Гиннесснинг рекордлар китоби»га кирди © Foto: prezident.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи асносида анъанавий гуллар фестивалига ташриф буюрди.

Фестивал муддати 2018 йилдаги 3 кундан 2025 йилда 40 кунга узайтирилгани натижасида хорижлик сайёҳлар сони 25 мингдан 800 минг нафарга, маҳаллий туристлар эса 6,4 миллион нафарга етди.

Навбатдаги мақсад – 50 дан ортиқ давлатдан 1 миллион нафар хорижий ва 7 миллион нафар маҳаллий туристни жалб этиш, 150 дан зиёд тадбир ўтказиш ҳамда хизматлар ҳажмини 8 триллион сўмга етказиш.

Жорий йил 24 майдан 12 июлга қадар давом этадиган 65-халқаро гуллар фестивали ҳам ўзгача шукуҳ билан ўтмоқда.

Фестивал «Гиннесснинг рекордлар китоби»га расман киритилди. Унинг доирасида китоб вакиллари бир ой давомида Наманган шаҳри аҳолиси томонидан 29 миллиондан зиёд гул кўчати қўлда экилиши жараёнини кузатди. Натижада жаҳон рекорди қайд этилди.

Наманган шаҳрининг 45 та маҳалласи гулчиликка ихтисослаштирилиб, 16 минг хонадон қамраб олинди, 21 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланди. Ушбу хонадон томорқаларида март-апрель ойларида 4 минг 683 та иссиқхона ташкил этилиб, 120 миллион дона гул кўчати етиштирилди. Одамлар қўшимча 300 миллиард сўм даромадга эга бўлди.

Давлат раҳбари фестивал доирасида барпо этилган гул композициялари, мавзули майдонлар ва кўргазмаларни кўздан кечирди. Гулчилик билан шуғулланаётган аҳоли, тадбиркорлар, фестивал иштирокчилари ва меҳмонларни қутлади.

Теглар

Мавзуга оид

Намангандаги гуллар фестивали «Гиннесснинг рекордлар китоби»га кирди | Vaqt.uz