add

Ноқонуний тадбиркорларга қарши курашиш бўйича янги механизм жорий этилади

Ноқонуний фаолият ҳақида хабар берганларга жариманинг 10% миқдорида мукофот тўланади.

Ноқонуний тадбиркорларга қарши курашиш бўйича янги механизм жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 ноябрдаги «Бизнес юритишни ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан ноқонуний тадбиркорликка қарши курашиш бўйича янги механизм жорий этилади.

Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил апрелига қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган мурожаатлар асосида лицензиясиз, рухсатномасиз ёки белгиланган тартибда хабарнома юбормасдан амалга оширилаётган фаолият ҳолатлари аниқланганда ва ҳуқуқбузарлик тасдиқланганда, ушбу ҳолат ҳақида маълумот берган шахсга ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида пул мукофоти тўлаш тартиби жорий этилади.

Янги механизм Адлия вазирлиги, Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси томонидан ишлаб чиқилиши белгиланган.

Ишлаб чиқиладиган тартиб доирасида хабар бериш механизми, мурожаатларни кўриб чиқиш шартлари ва мукофотни тўлаш тартиби белгилаб берилади.

Теглар

Мавзуга оид

Ноқонуний тадбиркорларга қарши курашиш бўйича янги механизм жорий этилади | Vaqt.uz