add

ОТМ таълим дастурларининг баҳолаш индикаторлари белгиланди

02.12.2025 | 11:111171 дақиқа

Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини аккредитациядан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар тасдиқланди.

ОТМ таълим дастурларининг баҳолаш индикаторлари белгиланди

1 декабр куни Адлия вазирлиги «Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди.

Унга кўра, 6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича олий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган 190 та индикатор белгилаб берилди.

8 та (4.2 фоиз) мажбурий индикаторлар (масъул таркибий тузилмани ташкил этишнинг аниқ режаси мавжудлиги, талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланганлик ва б.) ҳамда 182 та (95.8 фоиз) умумий индикаторлар мавжуд бўлиб, «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади.

Ушбу индикаторларда фан мазмунига мос хорижий адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш, қабул параметрларини белгилашда ахборот-ресурс марказининг имкониятларини ҳисобга олиш ва бошқалар инобатга олинади.

Бунда, 50 фоизгача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ эмас» деб топилади. 50 фоиздан 70 фоизгача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «қисман мувофиқ» бўлади. Шу жумладан, 70 фоиз ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ» деб топилади.

Мажбурий индикатор «мувофиқ эмас» деб баҳоланса, умумий натижадан қатъий назар, мезон «мувофиқ эмас» деб топилади.

Теглар

Мавзуга оид