add

Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар оқими кескин ошди

Бугун 11:011 дақиқа

2025 йилда мамлакат аэропортларида авиарейслар ва йўловчилар сони 14 фоизга ўсгани маълум қилинди.

Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар оқими кескин ошди

2025 йилда Ўзбекистон аэропортлари фаолияти транспорт соҳасидаги ижобий динамикани яна бир бор тасдиқлади. Йил давомида мамлакат ҳаво гаванларида жами 128 972 та авиарейс амалга оширилди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 14 фоизга кўп бўлди, дея хабар берди «Uzbekistan Airports».

Авиарейслар ва йўналишлар географияси

Ўтган йилда амалга оширилган авиарейсларнинг асосий қисми халқаро йўналишларга тўғри келди. Жумладан, 92 480 та рейс халқаро, 36 492 таси эса ички авиақатновлар ҳиссасига тўғри келган. Бу кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг халқаро авиация бозоридаги фаоллиги ортгани, шу билан бирга, мамлакат ичида ҳам ҳаво транспортига эҳтиёж сақланиб қолаётганини англатади.

Йўловчилар, юк ташиш ва янги авиакомпаниялар

2025 йил давомида Ўзбекистон аэропортлари орқали жами 15 504 264 нафар йўловчига хизмат кўрсатилди. Бу натижа 2024 йилга нисбатан 15 фоизга юқори. Йўловчиларнинг 12,7 миллиондан ортиғи халқаро рейслардан, қарийб 2,8 миллион нафари эса ички авиақатновлардан фойдаланган. Шу билан бирга, аэропортларда қайта ишланган юк ва почта ҳажми 98 137 тоннани ташкил этди ва бу ҳам ўтган йилга нисбатан 12 фоизлик ўсишни кўрсатди. Йил давомида Ўзбекистон бозорига тўртта янги хорижий авиакомпания — «Air China», «China Eastern», «T’way Air» ва «Air Asia» кириб келди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йил 1 февралдан бошлаб «Silk Avia» авиакомпаниясининг маҳаллий йўналишларида ва айрим маҳаллий поездларда чипта нархлари қимматлаши ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид