add

Silk Avia маҳаллий рейслар тарифларини янгилади

Бугун 14:362 дақиқа

2026 йил февралдан Ўзбекистон бўйлаб авиачипталар нархи қимматлашади.

Silk Avia маҳаллий рейслар тарифларини янгилади

2026 йил 1 февралдан бошлаб Silk Avia авиакомпаниясининг республика ички йўналишлари бўйича янгиланган тарифлари кучга киради. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Энг арзон парвозлар қаторига Тошкент–Зомин ҳамда Нукус–Мўйноқ йўналишлари киритилган. Ушбу рейсларда чипта нархи 125 236 сўмдан бошланади.

Хусусан, Тошкентдан Самарқандга — 313 089 сўм, Бухорога — 344 399 сўм, Андижонга — 328 745 сўм, Урганчга эса 469 635 сўмдан чипта харид қилиш мумкин. Навоий, Қарши, Наманган, Фарғона, Қўқон ва Шаҳрисабз йўналишларида нархлар деярли бир хил — 297 435 сўмдан белгиланган.

Шунингдек, Тошкент–Термиз рейси 360 053 сўм, Тошкент–Сариосиё йўналиши эса 422 671 сўмдан таклиф этилмоқда.

Барча нархлар бир томонга ҳисобланган бўлиб, қайтиш чиптаси алоҳида расмийлаштирилади.

Авиакомпания йўловчиларга саёҳат режаларини олдиндан белгилашни ва янги тарифларни инобатга олишни тавсия қилмоқда. Авиачипталарни silk-avia.com сайтида, мамлакатнинг барча аэропортларида ва Uzbekistan Airways Sales филиалида харид қилишингиз мумкин.

Маълумот учун, 2025 йилнинг 16 майида Silk Avia Ўзбекистон бўйлаб авиачипталар нархини янгилаган эди. Ўшанда авиачипталар:

— Тошкент – Самарқанд: 291 000 сўмдан;

— Тошкент – Наманган: 277 000 сўмдан;

— Тошкент – Фарғона: 277 000 сўмдан;

— Тошкент – Андижон: 306 000 сўмдан;

— Тошкент – Бухоро: 320 000 сўмдан;

— Тошкент – Термиз: 335 000 сўмдан;

— Тошкент – Қарши: 277 000 сўмдан;

— Тошкент – Навоий: 277 000 сўмдан;

— Тошкент – Урганч: 437 000 сўмдан;

— Тошкент – Сариосиё: 393 000 сўмдан;

— Урганч – Бухоро: 437 000 сўмдан;

— Тошкент – Шаҳрисабз: 277 000 сўмдан;

—Тошкент – Қўқон: 277 000 сўмдан сотилган.

Теглар

Мавзуга оид