add

Ўзбекистон йил бошидан бери қанча олтин сотди?

Бугун 12:555361 дақиқа

Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг 11 ойи мобайнида Ўзбекистон қанча миқдорда олтин экспорт қилгани бўйича маълумот берди.

Ўзбекистон йил бошидан бери қанча олтин сотди?

2025 йилининг январ–ноябр ойларида Ўзбекистон 9 млрд 900,1 млн АҚШ долларига тенг номонетар олтинларни экспорт қилди. 2024 йилининг мос даврида 6 млрд 626,6 млн долларлик номонетар олтинлар экспорт қилинган эди.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг 11 ойида номонетар олтинлар экспорти умумий экспорт ҳажмининг 32 фоизини ташкил қилди. Шу жумладан, бу йил олтинлар экспортида 149,4 фоиз суръати кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида экспорт улуши 30,8 млрд долларни ташкил этиб, импорт ҳажмидан қарийб 11 млрд долларга кам бўлди.

Маълумот учун, номонетар олтин — бу пул (валюта) сифатида ишлатилмайдиган олтиндир. У давлатнинг расмий олтин-валюта захираси таркибига кирмайди. Номонетар олтин — асосан заргарлик буюмлари, саноат эҳтиёжлари, технология, инвестиция қуймалари ва тангалар учун ишлатиладиган олтинлар ҳисобланади.

Аввалроқ 2025 йилда дунёдаги энг катта олтин захираларига эга давлатлар рўйхатини эълон қилган эдик.

Теглар

Мавзуга оид